17:45 14.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Депутатлик гуруҳлари ва БПТларга эътибор кучайди
2012 йил 8 август куни O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш”га бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши раислари, аппарат ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирок этишди. Партиявий дастурда жойлардаги партия депутатлик гуруҳлари орқали маҳаллий ҳокимият органларининг демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш йўналишида, шунингдек, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича ҳам аниқ вазифалар кўрсатилган, - дейди O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Ш. Бозорбоева. - Мазкур тадбир доирасида энг аввало, депутатлик гуруҳлари ҳамда БПТ аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий билимларини ўрганишга алоҳида эътибор берамиз. Шунингдек, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билими ҳамда дунёқарашлари қай даражада эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда тадбир ва давра суҳбатлари уюштирилмоқда. Чунки, мазкур давра суҳбатларида уларнинг билим-салоҳиятларини ошириш борасидаги механизм янада такомиллашади. Келажак лойиҳа режалари учун таклифлар тайёрланади. Ана шу таклифлар асосида маҳалла, туман, шаҳарларда электоратимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш борасида, уларга бизнес режалари тузиш, истиқболли ташкилий лойиҳалар ишлаб чиқишлари учун муҳим пойдевор яратилади. Ўқув-машғулотлари давомида депутатлар гуруҳи аъзолари ўз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш йўллари, қабул қилинаётган давлат дастурлари ва партия дастурларидан келиб чиқиб, тадбирларни оммавий ахборот воситалари иштирокида аҳолининг сиёсий фаол қатламини жалб этган ҳолда ўтказишнинг замонавий шакллари бўйича ўзаро тажриба алмашишди. Партия сафига қабул қилишда ўз маҳалласида, меҳнат жамоасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган фуқаролар, фан ва маданият намоёндалари, зиёли олимлар, илғор фермер ва тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган етакчи аёллар ва ёшларни жалб этишга эътибор қаратилмоқда, - дейди O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлим мудири А.Шодмонқулов. - Бунинг баробарида жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари тизими ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Ҳар бир шаҳар ва туман кенгашларида бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича консультантлар фаолият кўрсатиб, улар корхона, ташкилот, муассаса ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган БПТларининг иш режалари, ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатураси асосида ҳужжат ишларини юритмоқдалар. Белгиланган иш режалар ва тадбирларнинг тўлиқ ижросини таъминлаш, партия сафига қабул қилинган янги аъзоларга партия билетларини ўз вақтида топширилишини таъминлашга ҳаракат қилмоқдалар. Тадбир якунида халқ депутатлари Сирдарё вилояти, шаҳар, туман кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари тажрибасини жойларда, жумладан, энг чекка ҳудудлар миқёсида ҳам оммалаштиришга хизмат қилувчи шу сингари амалий семинарларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.
Обсудить новость на Форуме