18:15 15.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш хусусида
O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан Чиноз туманида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинарида маҳаллий давлат ҳокимиятлари вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув семинари давомида тингланган маърузаларда Президентимиз Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш — тараққиётимизнинг муҳим омилидир” номли маърузаларидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар ўз аксини топди.
Иштирокчилар юртбошимиз таклиф этган концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари алоҳида аҳамиятга эга эканини, чунки улар замирида O`zLiDePнинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамлигини таъкидлашди.
Шунингдек, тадбирда жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилингани муносабати билан партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорларни янгича фикрлашга ундаш, уларнинг сиёсий савиясини янада юксалтириш борасидаги тарғибот-ташвиқотни ва амалий ишларни кучайтириш ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамият касб этаётган айни пайтда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳам юксак масъулият ҳис этиб, фаолият кўрсатишлари лозимлиги уқтирилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |