14:16 11.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Депутатлик гуруҳлари ҳам ўз фаолиятини қайта кўриб чиқмоқда
Концепцияда белгилаб берилган вазифалар жойлардаги партия гуруҳлари ҳамда доимий комиссиялар фаолиятини ҳам бугунги талаблар даражасига олиб чиқишни тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан “Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисида”ги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилиб, унга кўра жойлардаги вакиллик органларининг ишчи тузилмалари бўлган доимий комиссиялар ва партия гуруҳларининг ваколатлари кенгайтирилди ҳамда улар зиммасидаги вазифалар аниқ белгилаб олинди.
Бунда, энг аввало, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига назорат қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашувларни чеклаш, ижро ҳокимияти томонидан тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни жиддий назоратга олишга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг доимий комиссиялари йиғилишларида ёки сессияларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсиқ бўлаётган айрим ҳолатлар бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш масаласи ҳам амалиётга киритилди.
Давлатимиз раҳбарининг халқ депутатлари Самарақанд вилоятининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқи ҳамда йил якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида тилга олинган ахборот технологияларидан фойдаланиш, бу жараёнга ёшларни жалб этиш масаласи ҳам диққат марказида бўлди.
Очиғи — энди “тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз”, “тадбиркорликни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз” каби умумий гаплар билан обрў қозониб, электоратни ишонтириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам 2011 йилдаги иш режамизга халқ депутатлари вилоят кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги “Ишламаётган, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари негизида нооозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Избоскан туманидаги ижросини туман кенгаши ҳамда доимий комиссия мажлислари кун тартибига киритиш режалаштирилди.
Бир сўз билан айтганда, 2011 йилдаги фаолиятимизни Президентимиз томонидан илгари сурилган Концепция талабларига мослаштираяпмиз. Бунинг учун эса Андижон давлат университети профессор-олимлари билан биргаликда Концепция мазмун-моҳиятини аҳолининг турли тоифаларига етказиш учун тарғибот материаллари ишлаб чиқдик. Жойларда илмий конференциялар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этаяпмиз. Мақсадимиз ислоҳотларнинг янги босқичида зиммамизга юкланган вазифаларни бажариш орқали янгиланишлар жараёнида фаоллик кўрсатишдир.
Толибжон МАДУМАРОВ,
Халқ депутатлари Андижон вилоят
кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |