12:00 06.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Депутатлик гуруҳи қарор ижросини қатъий назоратга олди
Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил фаолиятининг якунлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда «Хоразмчорвамаҳсулот» жамияти раиси Умар Жуманиёзов ва «Микрокредитбанк» вилоят филиали бошқарувчиси Ғайрат Ромоновнинг ҳисоботлари тингланди.
Маълумки, дунё аҳолисининг кундан-кунга кўпайиб бораётгани глобал муаммога айланаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъкидлашни долзарб масалага айлантирди. Бу эса шубҳасиз мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишни тақозо этади. Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда эса тадбиркор ва фермерлар учун яратиб берилаётган шароит, қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши ниҳоятда муҳимдир. Депутатлар йиғилишда муҳокама қилинган масалаларга, энг аввало, ана шу нуқтаи назардан ёндашдилар.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари Барчиной Машарипова, Клара Жумамуратова ва Барнохон Абдуллаева таъкидлаганидек, Юртбошимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” асосида яратиб берилган ҳуқуқ ва ваколатлар марказда ҳам, жойларда ҳам депутатлик назоратини янада кучайтириш, ижро ҳокимияти органларининг амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатлари, фармон ва қарорларини сўзсиз бажаришлари юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатиш имконини берди. Айниқса, жойларда мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг муайян масалалар юзасидан ахборотлари тингланиб, мавжуд муаммо ва камчиликларнинг ечими изланаётгани Концепция талаблари амалда қўлланилаётганидан далолатдир.
Хоразм вилоят ҳокимлиги масъул ходими Алишер Тожибоевнинг ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг 22 ноябрь ҳолатига вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш режаси 97 фоизга бажарилган. Хусусан, 6512 тонна картошка, 3721 тонна пиёз, 3542 тонна сабзи, 2222 тонна карам, 2438 тонна мева, 2061 тонна полиз маҳсулотлари ҳамда 3204 тонна гуруч тайёрланган. Ҳисоботда, шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 79,6 минг тонна гўшт, 544 минг тонна сут, 195,6 миллион дона тухум, 1850 тонна балиқ ҳамда 355 тонна асал етиштирилгани таъкидланди. Вилоят аҳолисини қайта ишланган гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида жами 7 та қайта ишлаш корхоналари янгидан ишга туширилган. Натижада ижтимоий соҳа ходимларини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси яхшиланган. 2011 йилнинг январь-сентябрь ойларида соғлиқни сақлаш ва таълим-тарбия муассасаларига 105 тонна гўшт ва 715 тонна сут маҳсулотлари етказиб берилган.
Паррандачиликни ривожлантириш ва аҳолининг барқарор даромад манбаини ошириш мақсадида 1507 та хонадонда 75,4 минг бош паррандани интенсив усулида боқиш йўлга қўйилди. Ҳар бир туманда 2 тадан 5-10 минг бошга мўлжалланган 20 та паррандачилик хўжалигини ташкил этиш режалаштирилган бўлса, бугунгача уларнинг 18 таси ишга туширилди. Мазкур хўжаликларда айни пайтда 107 минг бош жўжа боқилаяпти. Бундан ташқари, Урганч туманида фаолияти тўхтаб қолган паррандачилик фабрикасига «Асакабанк»нинг вилоят филиали томонидан инвестиция киритилиб, бу ерда яна 20 минг парранда парваришлана бошланди.
Вилоят аҳолисини сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида эса ҳар бир туманда 3 тадан, жами 30 та фермер хўжалигида сунъий ҳовузлар барпо этилиб, интенсив усулда маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилди. Асаларичиликни ривожлантириш учун эса ҳар бир туманда 1 тадан шу йўналишга ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этилди. Шунингдек, 80 та хонадондаги жами 1020 та асалари оиласида тансиқ неъмат етиштирилаётир. Натижада вилоятда асал ишлаб чиқаришни қарийб 120 фоизга ошириш имконияти пайдо бўлди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотини яхшилашда, шубҳасиз, қишлоқ хўжалигида қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ниҳоятда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам вилоятда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили 4,5 миллиард сўм миқдоридаги банк кредити эвазига очилган «Ўзбегим Хоразм» агрофирмаси фаолиятини ана шундай саъй-ҳаракатлар натижаси, дея баҳолаш мумкин. Фойдаланилмаётган биноларда ташкил этилган мазкур агрофирмага Италиянинг «Манзини» компаниясидан олиб келинган, кунига 150 тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга замонавий линия ўрнатилгач, 25 та доимий, 15 та мавсумий иш ўрни яратилди. Депутатлик гуруҳи йиғилишида агрофирма жорий йилнинг ўтган даврида фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа эгаларидан 490,9 тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини қабул қилиб, аванс маблағини ўз вақтида тўлаганига эътибор қаратилди.
Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ғофур Жуманиёзовнинг фикрича, Президентимизнинг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини сўзсиз бажариш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар билан бирга ҳали соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар сақланиб қолмоқда. Баъзи туманлар ҳокимликлари, идора ва ташкилотлар фаолиятида ҳануз камчиликларга йўл қўйилмоқда. Жумладан, ишчи гуруҳи кун тартибидаги масалани ўрганганида Қўшкўпир туманидаги «Отабой полвон» фермер хўжалиги қошида гўштни, Хазорасп туманидаги «Сопа тракторчи» фермер хўжалиги қошида эса сутни қайта ишлайдиган кичик корхоналарни ишга тушириш пайсалга солинаётгани аниқланди. Белгиланган режага кўра, улар аллақачон тайёр маҳсулот ишлаб чиқариши керак эди.
Депутатлар, шунингдек, 2009 йилда Хоразм вилоятида жами 500 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш белгилангани ҳолда бу кўрсаткич атиги 56 гектарни ташкил этганига эътибор қаратдилар. Афсуски, 2010 йилда ҳам бу йўналишда жиддий ўнгланишлар сезилмади. Дастурда кўзда тутилган 83,7 гектар ўрнига бор-йўғи 45 гектарда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилди, холос.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ахборот берган Ғайрат Ромоновнинг маълум қилишича, бугун вилоятда «Микрокредитбанк»нинг 5 та филиали, 14 та минибанки бўлиб, шу йилнинг 10 ойида молия муассасаси томонидан жами 19129,2 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Шундан 10089,2 миллион сўми имтиёзли микромолиявий хизматлардир. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳам банк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Ҳисобот даврида ушбу тармоққа 1711,9 миллион сўм миқдорида кредит ажратилгани ҳам фикримизга мисол бўлиши мумкин.
Қизғин муҳокама қилинган ҳар икки масаланинг O`zLiDeP электорати учун долзарблиги инобатга олиниб, уларни халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш ҳақида депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.
Озод РАЖАБОВ,
«ХХI asr»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |