11:31 27.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Депутат масъулияти
Буни биз жорий йилнинг I чораги давомида ўтказилган 40 дан ортиқ тадбирларда билдирилган таклиф-мулоҳазалардан ҳам ҳис этдик. Хусусан, Юртбошимизнинг «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросига бағишланган учрашувларда ҳам электоратимиз вакиллари Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифалар ниҳоятда муҳим эканини таъкидладилар.
Бугун туманимизда истиқомат қилаётган 180 мингдан зиёд аҳолининг қарийб 65 фоизи ёшлардан иборат. Уларнинг ҳар томонлама баркамол вояга етишлари эса тараққиётимизнинг муҳим асосидир. Ана шу мақсадда депутатларимиз саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлари талабалари учун жамоат транспортидан имтиёзли фойдаланиш имконияти яратилди. Эндиликда улар ўқиш даврида 500 сўмдан эмас, 200 сўмдан йўл ҳақи тулайдиган бўлдилар. Депутатларимизнинг бу ташаббуси ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга кўмак беради, албатта. Бир пайтлар фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган туманимизда бугун турли йўналишдаги 4822та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатаётганини ҳисобга олсак, ўрта махсус маълумотга эга бўлган малакали кадрларга эҳтиёж юқори экани аёнлашади. Бу борада депутатлик гуруҳимиз коллеж ва лицей битирувчиларини малакали амалиёт ўтаб, етук мутахассис бўлишлари, ўқув юртларини тамомлагач эса уларни ишга жойлаштириш масаласига алоҳида аҳамият қаратаётир.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |