19:45 04.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Демократик ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи O`zLiDeP бошланғич ташкилотларини янгича шароитда ишлашга даъват этмоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида улкан вазифалар турибди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эса бунга алоҳида масъулият билан ёндашмоқда. Зеро, партия ташкил этилган дастлабки кунларданоқ мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг жадал суръатлар билан амалга оширилиши  учун масъулиятни ўз зиммасига олишини эълон қилган эди.

Айни пайтда O`zLiDeP тизимидаги етти мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар демократик ислоҳотларнинг янги босқичида фаолият юритишга тайёргарликни бошлаб юборган. Жойларда бошланғич партия ташкилотларининг ишчанлик ва уюшқоқлик руҳида ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари ҳам шундан далолат беради.

O`zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши томонидан берилган маълумотларга кўра, вилоятдаги 45 та бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот – сайлов йиғилишларида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросига қаратилган “O`zLiDePнинг мақсадли комплекс чора-тадбирлар дастури” доирасида БПТлар вазифаларига оид қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Концепция мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичидаги ислоҳотларнинг изчил амалга оширилишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ундаги ғоя ва ташаббуслар, айниқса, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришни, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришни кўзда тутади.

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган Концепциядаги ғоялар ва қонунчилик ташаббуслари, жумладан, давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари O`zLiDePнинг мақсад-вазифалари ва сайловолди дастурига тўла мос келишини таъкидлашди. Чунки  мазкур ташаббуслар замирида партиянинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамдир.

Вилоятда 1182 нафар партия аъзосини бирлаштирган бошланғич ташкилотларнинг 2010 йилги фаолияти танқидий таҳлил қилинганида, улар томонидан барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганини қайд этиш жоиз. Буни ҳисобот-сайлов йиғилишлари давомида иштирокчиларнинг ўзлари ҳам эътироф этишди. Шунга қарамай, партия қуйи бўғинларида сиёсий, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, партиянинг ғоя ва мақсадлари, дастурий вазифаларини кенг тарғиб-ташвиқ қилиш борасида салмоқли натижаларга эришилган.

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида жойлардаги партия ташкилотларининг бўлиб ўтадиган конференциясига делегатлар ҳам сайланиб, муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги “Туман дон маҳсулотлари қайта ишлаш” корхонаси, “Фан транс” масъулияти чекланган жамияти ва “Мерос” адвокатлик фирмаси бошланғич партия ташкилотларида ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.
Йиғилишларда ўтган йилги фаолият бўйича ҳисоботлар тақдим этилди. Хусусан,  “Туман дон маҳсулотлари қайта ишлаш” корхонасида 2004 йилда тузилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари сони йил сайин ошаётгани қайд этилди. Бундай холатни “Фан транс” масъулияти чекланган жамияти бошланғич партия ташкилотида ҳам кўриш мумкин.
Йиғилишларда жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”     учун иш режалари ҳам белгиланиб, БПТ лар олдида долзарб вазифалар тургани, уларни амалга оширишда партия фаоллари ва электорат вакилларидан амалий саъй-ҳаракатлар кутилаётгани уқтирилди.

Бундан ташқари, Хоразм вилоятида ҳам бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари юқори савияда ташкил этилмоқда. Жумладан, Хива туманида 12 та БПТнинг, Хонқа туманида 11 та БПТнинг, Хазорасп туманида 6 та БПТнинг, Урганч шаҳри ва Гурлан туманида қатор БПТларнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилган. Уларда 2010 йил давомида амалга оширилган ишлар, хусусан, партия аъзолари сонини кўпайтириш, аъзолик бадалларининг изчил тушими каби масалалар бўйича ҳисоботлар тақдим этилди. Шу билан бирга партия дастурини аҳоли ўртасида тарғиб-ташвиқ этиш, тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларига ёрдам кўрсатиш орқали мавжуд муаммоларини хал этиш масалалари ҳам йиғилишлар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросига қаратилган “O`zLiDePнинг мақсадли комплекс чора-тадбирлар дастури” доирасида БПТлар вазифаларига оид қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

 Хуллас, ўтказилаётган барча ҳисобот-сайлов йиғилишларида янгича шароитда ишлашга даъват этилиб, партия қуйи бўғинларининг ролини янада кучайтириш, демократик ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида улар орқали аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот олиб бориш зарурати қайд этилмоқда.


                                                              

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме