11:30 28.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

“Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг келгуси сиёсий ва конституциявий ривожланиши бўйича энг муҳим қонунчилик ташаббуси” мавзуида илмий-амалий семинар

O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонни янада сиёсий ва конституциявий ривожлантиришга доир энг муҳим қонунчилик ташаббусларини ўрганишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди. 
Маълумки, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан парламент муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг алоҳида моддаларига  ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалари)”ги Қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 21-йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида баён этилган вазифаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилиб, мамлакатда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси ва умуман ижро этувчи органлар маъсулиятини ошириш, жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтиришга қаратилган.
Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ташаббус O‘zLiDeP аъзолари, партия электорати томонидан давлат ва сиёсий тузилмалар тизимида қонунчилик ҳокимияти ролини кучайтириш, вакиллик депутатлик органлари ўрни ва аҳамиятини ошириш, уларнинг реал имкониятларини кучайтириш, мамлакатимизда кучли кўп партиявий тизим ва ҳақиқий фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида илғор қадам сифатида қайд этилмоқда. Бу 2010 йилнинг ноябрь ойида қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилаётган демократик янгиланишларнинг асосли ва мантиқий давоми бўлди. 
Ислоҳотларнинг “ўзбек модели” асосида давлат ва жамият қурилиши соҳасида эришилган марралар, жамият ҳаётида рўй бераётган шиддатли ўзгаришлар, шунингдек, дунёнинг ривожланган демократик давлатлари қаторида ўрин эгаллаш вазифаси мазкур ташаббуслар учун туртки бўлгани алоҳида таъкидланди. Иштирокчиларнинг умумий фикрига кўра, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш жараёни бир марталик ва бир лаҳзалик эмас, балки узлуксиз давом этувчи жараён бўлиб, пировардида халқимиз томонидан қўллаб-қувватланган мақсадларга эришишга қаратилган. Юртбошимизнинг ташаббуслари ҳам мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасидаги кенг миқёсли ишларни янги сифат босқичига кўтармоқда.
Абдуқодир ТОШҚУЛОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP  фракцияси аъзоси
 “Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар аввало мамлакатимизда жадал кечаётган кенг миқёсли демократик янгиланиш ва либераллаштириш, мамлакатимизни ривожлантиришнинг асосий – “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини янада рўёбга чиқариш жараёнлари билан боғлиқ”.
Президентимиз Конституциямиз қабул қилинганининг 21-йиллигига бағишланган тантанали маросимда баён этган маърузанинг номланишига эътибор қаратсак – “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир”. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг 1995 йилда айтган сўзлари эсга тушади, яъни ҳақиқий миллий равнаққа биз фақат давлат ҳокимияти вазифалари қатъий ва мукаммал белгилаб ва шу билан бирга чекланиб қўйилган фуқаролик жамияти шароитидагина эришмоғимиз мумкин. 
Шу муносабат билан жаҳон амалиётида илк бор Конституцияда жамоатчилик назорати институтининг мустаҳкамланиб қўйилиши фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита иштирокини таъминлаш, фуқаролик институтлари ролини кучайтиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Бу институт иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати ривожи учун қулай шароитлар яратиш, хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам  муҳим омилдир”.
Семинар иштирокчилари қонун лойиҳасининг яна бир муҳим янгилиги парламент, депутат назорати институтларини мустаҳкамлаш, ижро этувчи органларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир вазифаларни амалга ошириш учун маъсулиятини ошириш билан боғлиқлигини таъкидлади. Хусусан, Бош вазир лавозимига номзод унинг номзоди Олий Мажлисда кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этиши белгиланмоқда. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари тегишли Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига вилоят, туман, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалаларига доир ҳисоботларни тақдим этиши, шу ҳисоботлар асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши тўғрисида конституциявий норма киритилмоқда.
Шу орқали парламент, депутат назорати институти салмоқли даражада мустаҳкамланиб, сиёсий партияларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилашдаги роли, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишда бўйича энг муҳим вазифаларни ҳал қилишдаги иштироки кучайиб бормоқда. Буларнинг барчаси халқ ҳокимияти тўғрисидаги конституциявий принципни амалга ошириш, бугунги кунда ривожланган демократиялар тажрибаси кўрсатганидек, изчил демократик ўзгаришлар ва олдинга қўйилган мақсадларга эришишнинг энг муҳим омиллари бўлган партиялалараро тизим ва партиялараро рақобатни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. 
Алишер МАҲМУДОВ,Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиси

“Қонун лойиҳасида Президентимиз Концепциясида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш, давлат раҳбари бўлган Президент, қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимият ўртасида ваколатлар янада мутаносиб тақсимланишини таъминлашга қаратилган ўта муҳим нормалар кўзда тутилган. Масалан, қонун лойиҳаларида Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чоралар кўриш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириш ва йўналтириш, улар фаолияти устидан назоратни таъминлашдаги маъсулиятини янада ошириш назарда тутилган. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қонунчиликка мувофиқ Бош вазир номзоди парламентнинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. Шу маънода сиёсий партияларнинг ҳаёт тақозо этаётган, демократик ислоҳотлар бориши ва электорат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ўрни ва маъсулияти ортиб бормоқда”. 
Маруф УСМОНОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP  фракцияси аъзоси

 “Шу муносабат билан таъкидлаш лозимки, жаҳон конституциявий ҳуқуқни ривожлантириш амалиётида илк бор Ўзбекистонда Марказий сайлов комиссиясини демократик тарзда шакллантириш бўйича мустақил тизим, унинг мустақиллик, қонунийлик, кенгашлилик, ошкоралик ва адолатлилик каби асосий принциплар асосида фаолият юритиши конституциявий тартибда мустаҳкамланиб қўйилмоқда. Муҳими, эндиликда Марказий сайлов комиссияси конституциявий органга айланади. 
Сайловлар мамлакат ҳокимиятининг олий вакиллик органи - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан шакллантириладиган мустақил орган томонидан ташкил этилади. Марказий сайлов комиссияси аъзолари парламент палаталари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсияси асосида сайланади. Бу амалиёт сайловлар ижро этувчи ҳокимият органлари – ички ишлар, адлия ва бошқа вазирликлар томонидан ташкил этиладиган Буюк Британия, Германия ва бошқа бир қатор ривожланган демократик мамлакатларга қараганда кўпроқ демократияга мосдир”. 
Тадбир иштирокчилари фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этишга доир ҳуқуқлари, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминламасдан туриб кучли фуқаролик жамиятини шакллантириб бўлмаслигини қайд этдилар. 
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонни янада сиёсий ва конституциявий ривожлантиришга қаратилган қатор бошқа муҳим қонунчилик ташаббусларини ҳам муҳокама қилдилар.  

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме