20:16 11.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Асосий қонунимиз

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Асосий қонунимиз – Конституция қабул қилинганлигини нишонлашга бағишланган тантанали йиғилишда 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилди, бу эса Ўзбекистон фуқаролари ҳаётини изчил яхшилашга қаратилган, мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар йўналиши билан чамбарчас боғлиқдир. Буни яқинда ҳисобдорликни қисқартириш ва рухсат бериш жараёнларини соддалаштириш, фермерликни янада ривожлантиришга қаратилган мамлакатимиз Президентининг қатор фармонлари ҳам тасдиқламоқда.   Буларнинг барчаси Ватанимиз мустақиллиги тарихи давомида ва барча ислоҳотлар асосида инсон манфаатлари, меҳнат қилиш учун қулай шароитларни яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш каби вазифалар биринчи даражали аҳамиятга эга бўлди. Шу боис, 2013 йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилиниши, партиямиз фикрича, мамлакатимиз аҳолисининг орзу-интилишларини ҳаётга тадбиқ этиш сари яна бир қадам бўлди. Ишончим комилки, келгусида ҳам фуқароларимиз янада обод ва фаровон  турмушга эришишга қаратилган изчил ишлар амалга оширилади, фракция аъзоси сифатида ишонч билан айта оламанки, партиянинг депутатлик корпуси томонидан ислоҳотларнинг бош мақсади – ҳар бир оилада фаровонлик ва тўкинликка эришиш, Ўзбекистоннинг дунё майдонида барқарор иқтисодиёт ва барча жабҳаларда юқори ўсиш суръатлари мавжуд бўлган ишончли ҳамкор сифатида эътироф этилиши учун барча чора-тадбирлар кўрилади. Партиямиз, авваламбор, депутатлик назорати имкониятлари орқали тадбиркорлик фаолиятининг белгиланган ҳуқуқий кафолатлари нафақат қонунчиликда аниқ мустаҳкамланиши, балки амалда ҳам қатъий ижро этилиши учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солади. Шу боис O’zLiDeP қонунчилик базаси ва тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ҳамда партиямиз электоратининг бошқа вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш борасида ишларни давом эттиради.   

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме