21:16 17.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Дастур кичик бизнесга кафолат ва имтиёз беради
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури тўғрисидаги Президент қарори иқтисодиётимизнинг ажралмас бўлагига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча имтиёзлар яратилишига хизмат қилади.
Давлат дастуридан кўзланган асосий мақсад соҳани янада ривожлантириш орқали ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринларини яратган ҳолда аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилгани билан ҳам муҳимдир.
Гарчи 2010 йил якунларига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,5, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоиз ўсган бўлса-да, Юртбошимиз Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида бу соҳа реал иқтисодиётимизда, авваламбор, саноатда етакчи ўринни эгаллай олмаётганига эътибор қаратдилар. Ва бу масалани ҳал этиш учун «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш зарурлигини таъкидладилар. Шу маънода қарорда хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бу борда ишончли кафолатларни таъминлаш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, давлат бошқаруви функциялари ва рухсат берувчи нормаларни қисқартириш, кичик бизнес субъектларининг молия-кредит ва хом ашё ресурсларидан, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга давлат буюртмалари берилишидан кенг фойдалнишни таъминлайдиган бозор воситалари ва мехнизмларини татбиқ этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Унда, шунингдек, саноатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан инновацион технологиялар жорий этилишини рағбатлантиришнинг белгилангани соҳанинг саноатдаги улушини янада орттириш имконини беради. Бундан мақсад турли ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш орқали бозорларимизни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш ва энг асосийси — ёшларни фойдали меҳнатга жалб қилишдан иборатдир. Ушбу дастур моҳиятан халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланган анъана, тартиб-тамойиллари асосида ишлаб чиқилгани билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидлаш жоиз.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда эса O`zLiDePнинг барча даражадаги тузилмалари фаоллиги талаб этилади. Гап электоратимиз манфаати ва юрт истиқболи ҳақида борар экан, озгина масъулиятсизлик ҳам бизга қимматга тушиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.
Нуриддин МУРОТОВ,
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |