16:31 26.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Дастур қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 май куни бўлиб ўтган мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”га мувофиқ қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчилар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)ги қонундан келиб чиқадиган талабларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури» қабул қилинди.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши парламентнинг назорат йўналишидаги ваколатларини кескин кучайтириб, парламент фаолиятини бутунлай янги даражага олиб чиққанини олиб чиққанини таъкидлаш лозим. Хусусан, эндиликда ҳукумат раҳбари ваколатига кирувчи масалалар юзасидан парламент олдида ҳисобдорлиги, ёки депутатларнинг учдан бир қисми қўллаб-қувватлаган тақдирда ишончсизлик вотуми механизмининг ишга тушурилиши каби янгиликлар шулар жумласидандир.
Конституциянинг айрим моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг маъно-мазмунини таҳлил қилар эканмиз, улар ҳукуматнинг ўз жавобгарлик доирасидаги вазифаларни мустақил равишда бажариши борасидаги ваколатларини бир қадар кенгайтириш баробарида, Олий Мажлисга ижроия ҳокимияти фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга оширишда мисли кўрилмаган имкониятларни очиб берганлиги билан ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир. Яъни, давлат ҳокимиятининг ҳар икки тармоғи ваколатларининг мутаносиб равишда кенгайтирилганлиги, энг аввало, улар ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш тизимини янада мустаҳкамласа, иккинчидан ижтимоий– иқтисодий дастурларнинг мкваффақиятли амалга оширилиши жараёнига нисбатан парламент таъсирини янада кучайтиради.
Конституциянинг айрим моддаларига киритилган ушбу ўзгартишлар туфайли яратилган имкониятларни тезроқ ҳаётга жорий қилиш, уларни парламент фаолиятига асос қилиб олиш кечиктармасдан барча йўналишларда — қонун ижодкорлиги, назорат фаолияти, ташкилий ва бошқа йўналишларда бирламчи аҳамиятга эга бўлган тадбирларни белгилаш ва амалга оширишни тақозо этади.
Айнан мана шу зарурат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан юқорида тилга олинган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини энг долзарб вазифа сифатида кун тартибига қўйди, десак муболаға бўлмайди.
Дастурнинг мақсади ҳам ана шу муҳим Қонун талабларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича энг долзарб чора-тадбирларни белгилаб олишдан иборат бўлиб, уларнинг рўёбга чиқарилиши ижро этувчи органларнинг қабул қилинган қонун ҳужжатларини сўзсиз бажариш борасидаги фаолияти устидан назорат қилиш борасида қонун чиқарувчи органнинг аҳамияти ва ролини оширишда, ваколатларини чинакамига кучайтиришда жиддий омил бўлади.
Шунинг учун ҳам ушбу дастур O`zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қизғин қўллаб қувватланмоқда.
Хусусан, фракция аъзоси З.Убайдуллаевнинг фикрича, парламент фаолиятини тубдан ўзгартирувчи ушбу қонун ва унинг ҳаётга жадал жорий этилишини таъминлашга қаратилган дастур лойиҳаси, энг аввало, парламентда назорат механизмларидан самарали равишда фойдаланган ҳолда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг амалга оширилишига фаол таъсир кўрсатиш имконини беради. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига даҳлдор бўлган бундай дастурлар ижроси фақатгина ҳукумат ёки маҳаллий ҳокимият органларининг эътиборида қолиб кетиши тўғри эмас. Аксинча уларнинг ижроси устидан қатъий парламент назоратининг ўрнатилиши ушбу дастурлар бажарилишидаги энг мақбул йўлларни топишга, қолаверса, амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг шаффофлигини, бошқача айтганда, ҳақчиллигини таъминлашга хизмат қилади.
— Шу ўринда дастурдан ўрин олган бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим, - дейди З.Убайдуллаев. — Дастурда шу йилнинг июль ойида мамлакат Бош вазирининг Қонунчилик палатасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Концепциядаги муҳим бир йўналиш, — демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга доир қисмида белгиланган қоидалар ва вазифаларни амалга ошириш борасида хукумат томонидан кўрилаётган чоралар, шунингдек, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури ижроси тўғрисида парламент эшитувини ўтказиш белгилаб қўйилган. Албатта нафақат O`zLiDeP ва партия электорати балки мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим бўлган бундай масалаларда бевосита ҳукумат раҳбари ҳисоботини эшитиш биз учун муҳим масалалар юзасидан ҳукумат билан мулоқотга киришиш, шундай муҳим йўналишларда амалга оширилган ва режалаштирилаётган ишлар бўйича тўлароқ маълумот олиш имконини беради. Қолаверса, мана шундай парламент ҳисоботлари даврида хукумат олдига ўз электоратимизни ўйлантираётган масалаларни қўйиш ва кейинчалик улар ижросини назоратга олиш имкони туғилади. Шунинг ўзиёқ қабул қилинаётган дастур O`zLiDeP дастурий мақсадлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқувчи вазифаларни амалга ошириш бўйича назорат функцияларини кучайтириш имконини беришини кўрсатади.
Шунингдек, мажлисда Дастурга мувофиқ парламент эшитувлари доирасида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси якунлари тўғрисида», «Коллежлар битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ иш билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишнинг ҳолати тўғрисида»ги каби бир қатор масалалар юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилганки, бу ўз навбатида, парламентнинг назорат функцияларидан тизимли асосда фойдаланишга киришганлигини кўрсатади.
— Ривожланган демократик давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, — дейди O`zLiDeP фракцияси аъзоси С.Жабборов — ҳукумат аъзоларининг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан парламент палаталари олдида доимий равишда ҳисоб беришлари етакчи давлатлатлар парламентаризмига хос бўлган атрибутлардан (хислатлардан) ҳисобланади. Демакки, дастурда ўз аксини топган ҳукумат вакилларининг парламентдаги ҳисоботларини амалга оширишга тизимли асосда ёндашув бу йўналишда амалга рширилаётган ислоҳотларнинг изчиллиги ва давомийлигини таъминлашга, бошлаган ишларимизнинг ўз мантиқий давомини топиш билан бирга ҳукуматни халқ томонидан сайланган парламент олдидаги ҳисобдорлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса биз интилаётган мақсадалар сирасига киради.
Мажлис иштирокчиларининг таъкидлашларича, Дастурда Қонунчилик палатаси фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини янада оширишга, депутатларнинг профессионал даражасини юксалтириш ишларини давом эттириш, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирлар комплексини амалга оширишга ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, дастурда депутатларнинг сайлов округларидаги тизимли фаолиятини яхшилаш борасида бир қатор йўналишлар ҳам белгилаб берилмоқда.
Қизғин муҳокамалар асосида ўтган мажлисда Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчилар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)ги қонундан келиб чиқадиган талабларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар Дастури» тасдиқланиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |