11:45 28.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Партия қурилиши соҳасидаги долзарб вазифалар” мавзуида ўқув семинари ўтказди.
Тадбирда жорий йилда ўтказиладиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, партия тузилмалари, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида келгусида бажарилиши лозим бўлган асосий вазифаларга эътибор қаратилди.
– Сиёсий партиялар учун масъулиятли дамлар бошланди, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси масъул ходими Нигора Нуралиева. – Чунки муҳим сиёсий жараёнлар яқинлашмоқда. Шундай экан, ҳар бир партия ўз электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритиши тақозо этилади. Бунда аввалги муваффақиятлардан хотиржамликка берилмай, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш, янги сиёсий технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, “Соғлом бола йили” Давлат дастури, электорат манфаатларига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда ташаббускорлик зарур. 
Семинарда сўз олганлар ижро интизоми партия тузилмалари учун энг муҳим талаблардан бири эканини таъкидлади. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда, аввало, бу ҳужжатлардан келиб чиқадиган вазифаларни аниқ белгилаб, чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарур. Албатта, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос шароитларини эътиборга олиш ва бунга депутатларни, партия фаолларини, ёшларни кенг жалб этиш лозим.
Ўқув семинарида келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Наргиза МУҲАММАДИЕВА,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиСиёсий таълим маркази раҳбари

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме