19:15 13.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

«ДОЛЗАРБ МАСАЛАНИ СЕССИЯ МУҲОКАМАСИГА КИРИТАМИЗ»

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида «2013-2015 йилларда саноат салоҳиятини ривожлантириш», «Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш» ҳудудий дастурлари ҳамда «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун ижроси муҳокама қилинди.

Наманган шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт бўлими бошлиғи К.Жамолов, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Ш.Пўлатовнинг ахбороти эшитилган йиғилишда «2013-2015 йилларда саноат салоҳиятини ривожлантириш» ҳудудий дастури доирасида 56 та лойиҳа амалга оширилиб, жами 10 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилгани ва 868 та янги иш ўрни ташкил этилгани қайд этилди.

Бундай натижалар тармоқлар кесимида таҳлил қилинса, енгил саноат йўналишида 4,7 млн. долларлик 25 та лойиҳа (446 та иш ўрни), озиқ-овқат йўналишида 1,3 млн. долларлик 14 та лойиҳа (128 та иш ўрни), қурилиш материаллари саноатида 1,9 млн. долларлик 8 та лойиҳа (127 та иш ўрни), машинасозлик бўйича 1 млн. долларлик иккита лойиҳа (36 та иш ўрни) ниҳоясига етказилганини кўриш мумкин.

Шу ўринда мазкур тадбирлар учун тижорат банкларидан 3,6 млн. доллар миқдорида кредит ажратилиб, ушбу маблағлар замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш, ишлаб чиқариш биноларини таъмирлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларига йўналтирилди. Хусусан, «LЕASING BONUS» МЧЖда шифер ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, «ЎзЧасис» қўшма корхонасида автомобиль  чироқлари ва фонарлар, «Чошгоҳ» МЧЖда калава ип бўяш, «Соф ипак инвест» МЧЖда ипак маҳсулотларини тайёрлаш технологиялари жорий этилди. 

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Олимжон Мамасодиқовнинг айтишича, «2013 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш» ҳудудий дастури ижроси бевосита электорат вакиллари фаолияти билан боғлиқ масаладир. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 10 ойи давомида янги объектларни ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини ошириш бўйича 960 та, кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига 3730 та, якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш эвазига 1314 та, уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш натижасида 4342 та, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини замон талабларига мослаштириш орқали 1011 та, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш, молиявий соғломлаштириш орқали эса 444 та, жами 11801 та янги иш ўрни яратилган. 

— Янги иш ўринларининг 6146 таси аёллар, 5383 таси 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун мўлжалланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим, — дейди депутатлик гуруҳи аъзоси А.Абдуллаев. 

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун ижроси муҳокамаларида депутатлардан М.Аҳмедова ва З.Шамсиева сўзга чиқиб, оилавий корхоналар ташкил этишда ҳали мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганига эътибор қаратдилар. Бунинг учун эса мазкур қонун асосида яратиб берилган имконият ва имтиёзларни кенг тарғиб қилиш, бу жараёнга депутатлардан ташқари кучли иқтисодчилар, тажрибали тадбиркорлар жалб этилиши лозимлиги қайд этилди. Зеро, бизнеснинг ана шу янги тури аҳоли бандлигини таъминлаш баробарида шаҳар иқтисодиётини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишини унутмаслигимиз лозим. Депутатлар бу борада имкониятлар етарли эканини, агар ҳар бир маҳаллада иккитадан оилавий корхона ташкил этилган тақдирда ҳам 164 та оилавий корхона очилишини таъкидлаб, ушбу масалани халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишга қарор қилдилар. 

Ахроржон МУСУРМОНОВ,"XXI asr" ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 12 декабрь 50 (526)-сон

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме