21:45 07.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРГА ЭЪТИБОР

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази депутатлик гуруҳлари, БПТлар раҳбарлари ва партия фаоллари учун ўқув семинарлари ўтказмоқда. 

Уларда Президентимизнинг “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” ҳамда “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини  изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаларини ўрганишга асосий эътибор қаратиляпти. 

Шундай тадбирлардан бири партиянинг Гурлан туман Кенгашида бўлиб ўтди.

- Ўрта қатлам вакиллари манфаатини ҳимоя қилаётган сиёсий куч сифатида мавжуд қонунчилик базасини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш орқали уни янада такомиллаштириш, тадбиркорлар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар тизимини мустаҳкамлашнинг энг долзарб вазифаларини кўриб чиқишимиз мақсадга мувофиқ, - дейди O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Гурлан тумани кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари  Х.Ҳайитметов. - Мазкур қатлам вакилларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини янада кенгайтириш ҳам O‘zLiDePдан алоҳида масъулият талаб этади. Зеро, Сайловолди дастуримизда партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермер хўжаликларини ривожлантириш, улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашиш белгилаб олинган. 

Йиғилиш иштирокчилари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари сингари Хоразмда ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланаётгани, катта ютуқ ва марралар қўлга киритилаётгани мулкдорлар фаолияти билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидлади. Хусусан, вилоятда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони ошиб, соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши юқори бўлмоқда. 

Учрашувда сўзга чиққан Сиёсий таълим маркази раҳбари Дурдона Қобулова тадбиркорлик соҳасида мавжуд ютуқлар билан бирга баъзи камчиликлар ҳам юзага чиқаётганида ҳудудий кенгашларнинг ўз ишига совуққонлик билан қараётгани ҳам сабаб бўлаётгани таъкидлади. 

“Бу эса жойлардаги депутатлик гуруҳлари ишини кучайтириш лозимлигини англатади”, - деди Д.Қобулова.  

O‘zLiDePнинг туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси Х.Йўлдошев ҳам айрим ҳудудларда партия фаолларининг ташаббускорлиги талаб даражасида эмаслигини тан олди. 

Унинг айтишича, шундан келиб чиққан ҳолда янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фермерлар билан ҳамкорликни кучайтириш, бу борадаги ишларни изчил йўлга қўйиш лозим.

Тадбирда коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, 2014 йилги сайловларга тайёргарлик кўриш каби масалалар тўғрисида ҳам сўз юритилди.    
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме