03:30 24.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

 “Хотин-қизлар тадбиркорлиги – жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири” мавзусида республика илмий-амалий анжумани
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2013 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 22 йиллиги ва Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган “Хотин-қизлар тадбиркорлиги – жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда. 
Ушбу анжуман “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилади ва унинг доирасида ялпи ва учта шўъба мажлисларини ташкил этиш режалаштирилган:

I шўъба: “Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу жумладан, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш”.

II шўъба: “Бизнеснинг ижтимоий масъуллиги, жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашда кичик бизнеснинг роли”.

III шўъба: “Жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашда жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли”.

Мазкур илмий-амалий конференцияда иштирок этишни хоҳловчилар юқорида қайд этилган йўналишларни ўз ичига қамраб олган ёзма илмий ишлари ва мақолалари билан қатнашиши мумкин.

Конференция материаллари тўплам шаклида чоп этиш режалаштирилган. 

Ушбу тўплам учун тайёрланадиган илмий ишлар ва мақолалар қўйидаги талабларга мувофиқ тайёрланиши лозим:
Мақолалар матни 8-10 бет ҳажмида электрон ва босма равишда икки нусхада жўнатилиши лозим. Мақола матни Microsoft Word (Word-2003 ва Word-2007) Times New Roman (ўзбек ва рус тилларида), шрифти 14 кегель катталигида, 1,5 интервалда, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқоридан ва пастдан 2 см жой қолдирилган ҳолатда расмийлаштирилиши керак. Мақола мавзуси бош ҳарфларда кўрсатилади, ундан икки қатор пастда муаллифнинг исми-шарифи бош ҳарфларида, илмий даражаси ва унвони, иш жойининг ва  иштирок этадиган шўъбанинг тўлиқ номи кўрастилади, ундан кейин 1,5 интервал ташлаб матн келтирилади.   

Мақолаларда кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллиф жавобгардир.

Тўпламнинг расмий тиллари: ўзбек ва рус тиллари.

Матн илмий, техник ва стилистик жиҳатдан таҳрир қилинган бўлиши шарт.

Барча талабларга жавоб берган илмий мақола конференция материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади. 

Мақолалар матнига тақриз берилмайди. 

Мақолаларнинг босма ва электрон шаклда 2013 йилнинг 5 ноябрига қадар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 73А-уй, электрон манзил: ayollar@uzlidep.uz ёки uzlidepinform@mail.ru.
Маълумот учун телефон:255-66-03

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме