18:45 29.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” мавзусидаги ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчиларРеспублика илмий мақолалар танловини эълон қилади
Ўз қадр-қимматини чуқур англаган, мустақил ва эркин фикрлайдиган, бетакрор миллий қадриятларимиз, бебаҳо маданий меросимизнинг муносиб ворислари бўлиш билан бирга, дунё илму фани ютуқларини пухта ўзлаштириб, замон билан ҳамоҳанг бўлиб яшашга, манаман деган давлатлардаги тенгдошлари билан бемалол беллашувга тайёр бўлган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, мамлакатнинг ижтимоий фаол, иқтидорли ёш олимларини ва мутухассисларини тизимли равишда қўллаб-қувватлашва рағбатлантиришга қаратилган танлов ғолиблари O’zLiDePнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар ҳамда партиянинг интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрлар заҳирасига киритиладилар.

Танловда 36 ёшгача бўлган ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар қуйидаги йўналишларни ўз ичига қамраб олганёзма илмий ишлари ва мақолалари билан қатнашиши мумкин:
1.Мустақиллик – бу аввало ҳуқуқ эканини, фақат мустақиллик орқалигина шахс ўз қадр-қиммати, ор-номуси ва ғурурини англаши, истиқлол юртимизда яшаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили эканини кенг очиб бериш.

2.Халқимиз ўтган даврда турли синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонганини чуқур таҳлиллар орқали кўрсатиш.

3. Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – ўзбек моделининг мамлакатимиз учун ҳал қилувчи бир пайтда энг тўғри, энг оқилона йўл сифатида танланганини, ўтган йиллар давомида бу йўл юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятимиз ҳаётида синовдан ўтиб, амалда ҳар томонлама ўзини оқлагани ва бугунги кунда амалий натижасини бераётганини аҳоли ўртасида ўтказиладиган ташвиқот-тарғибот ишлари, жонли суҳбат ва мулоқотларнинг асосий йўналиши деб қабул қилиш. 

4. Мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб белгилаб олинган “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган, одамларимиз қалбидаги эзгу орзу-интилишларни яққол ифода этган олижаноб даъват халқимизни ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида сафарбар этгани, юртдошларимизнинг юрагига чуқур кириб боргани истиқлол йилларида эришган барча ютуқларимизнинг ҳаётбахш манбаи бўлиб келаётганига алоҳида эътибор қаратиш. 

5. Мустақилликка эришиш арафасида ва истиқлолнинг дастлабки йилларида, мамлакатимиз кескин ижтимоий муаммолар гирдобида қолиб кетган таҳликали бир пайтда мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар моҳиятини теран акс эттириш. 

6. Мустақиллигимизнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган энг муҳим стратегик дастурлар, жумладан, Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллиги, ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация соҳасидаги мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларини модернизация қилиш, илғор техника ва технологиялар билан қуроллантириш, энг замонавий корхоналарни барпо этиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини бугунги талаблар асосида ривожлантириш мақсадида амалга оширилган том маънодаги улкан ишларнинг мазмун-моҳиятини кенг таҳлил қилиш. 

7. Истиқлол йилларида бой тарихимиз, бебаҳо меросимиз, дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, истиқлол даври Ватанимиз учун чинакам маънавий тикланиш ва юксалиш даври бўлганини ифода этиш. 

8. Юртимизда мустақил давлат барпо этиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт даражасига эришиш, Ўзбекистонимизни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтаришдек улуғ мақсадларни ўз олдимизга қўйиб, бу марраларнинг нақадар буюк ва масъулиятли эканини ўзимизга чуқур тасаввур қилган ҳолда, ана шундай юксак уфқлар сари дадил бораётганимизнинг энг асосий омил ва мезонларини кенг ёритиш.
Танловнинг тақдирлаш маросими 2013 йил 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Мақолаларни 2013 йил 15 августдан кечикмасдан, танлов комиссияси кўриб чиқиши учун қуйидаги манзилга тақдим этиш зарур: 

Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 77 а уй. Тел: 8 (371) 255-48-17, 255-46-36  
e-mail: yoshlar@uzlidep.uz, yoshlar-region@mail.ru
Мақолалар А4 форматдаги қоғозда бажарилиши лозим. Ишнинг ҳажми – 1,0 интервалда, Times New Roman, 12 шрифтида 3-5 варақдан ошмаган ҳолда бўлиши керак. Мақолага илова қилинаётган чизма, жадвал ва бошқа материаллар А4 форматига мос равишда тайёрланиши зарур. Танлов ишининг асосий қоидалари ва хулосалари компьютер тақдимоти шаклида ишланган бўлиши керак (кўпи билан 12 та слайд).

Тақдимот ёзилган электрон манба (CD, DVD, flash) танлов ишига илова қилинади. 

Титул варағида қуйидагиларни кўрсатиш лозим:- муассасаноми, почта индекси ва манзили;- мақола мавзуси;- муаллиф ҳақида маълумотлар:фамилияси, исми, отасининг исми, қайси институт (факультет), почта индекси, уйманзили, телефон.

Мазкур Йўриқнома талабларига жавоб бермайдиган мақолалар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди. 

Қабул қилинган мақолалар қайтарилмайди. 

Анжуман натижалари ва ғолиблари Танлов ҳакамлари қарори билан белгиланади.

Маълумот учун телефонлар:255-48-17, 255-46-36

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме