13:17 11.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДЕПУТАТНИНГ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ
Жиззах вилояти “Дўстлик” сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Нодира Каримова Мирзачўл, Арнасой, Дўстлик, Фориш туманлари ҳамда Жиззах давлат педагогика институтида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
Уларда партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, маҳаллалар вакиллари, фермер ва тадбиркорлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар қатнашди.
– Мазкур учрашувлар давомида мамлакат ҳаётининг кўплаб соҳаларига оид масалалар муҳокама этилди, – дейди Нодира Каримова. – Жумладан, “Соғлом бола йили” Давлат дастури ва маҳаллий дастурлар ижроси, аҳолининг реал даромадларини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш каби мавзуларда фикр алмашилди. Бу борадаги ишлар юзасидан маҳаллий идоралар фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини йўлга қўйиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўламини янада ошириш, унинг ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улушини кўпайтиришга оид дастур тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирлар давомида оилавий тадбиркорлик, оилавий корхоналар афзалликларини аҳолига кенг тарғиб этиш, бизнеснинг бу турини ривожлантириш учун яратилган имтиёз ва енгилликлар мазмун-моҳиятини халқимизга етказишга катта аҳамият берилди.
Учрашувлар чоғида кўтарилган бошқа кўплаб масалалар бўйича асосли, энг муҳими, фойдали таклифлар олинди.
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме