23:15 20.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЯПМИЗ

Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари доимий комиссиясида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига тиббий, маданий-маиший, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш масалалари изчил муҳокама этилиб, бу борада аниқ вазифалар белгиланмоқда.

Маълумки, ёшларнинг чуқур билим олиб, ўз истеъдодларини тўла намоён этишлари учун таълим тизимидаги ислоҳотлар, айниқса, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. 

Соҳа мутасаддиларининг фикрича, 2013 йили вилоятда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш манзилли дастурига мувофиқолий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги масаласи ҳам комиссия аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилмоқда. Шу ўринда 80 та касб-ҳунар коллежини 24459 нафар ёшлар битириб чиққани, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари, манфаатдор идоралар билан биргаликда уларни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш учун уч томонлама шартномалар тузилганини айтиш мумкин.

Доимий комиссия ва O`zLiDeP депутатлик гуруҳи саъй-ҳаракати билан вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида тузилган махсус гуруҳ эса ҳар бир битирувчига диплом топширилгандан кейин уни ишга жойлашгунгача бўлган жараённи қатъий назорат қилмоқда.

— Комиссия аъзолари депутатлик сўровидан ҳам унумли фойдаланмоқдалар, — дейди комиссия раиси, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси С.Раҳмонов. — Агар 2011-2012 йиллар давомида 130 та депутатлик сўровида кўтарилган долзарб масалаларнинг 114 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 2013 йилнинг 10 ойида  11 та депутатлик сўровининг 7 таси бўйича ана шундай ижобий натижа қайд этилди. 

Масалан, халқдепутатлари вилоят кенгаши депутати, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Насиба Йўлдошеванинг сайловчилар билан учрашувлари чоғида Чекирчи МФЙ ҳудудидаги йўлни таъмирлаш масаласи кўтарилган эди. Туман йўл таъмирлаш ташкилоти идорасига юборилган депутатлик сўровига мувофиқ, 1,5 км масофадаги йўл қайта таъмирланиб, аҳоли талаби қондирилди. Бундай мисоллар кўп, албатта. Умуман, 2012 ва 2013 йилнинг ўтган даврида комиссия аъзолари томонидан жойларда сайловчилар билан 147 та учрашув ташкил этилиб,  жами 262 та ёзма ва оғзаки мурожаат кўриб чиқилди ва уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Депутатлар ўз фаолиятлари юзасидан ОАВ орқали сайловчиларга доимий тарзда ахборот беришни ҳам йўлга қўйганлар. Масалан, 2013 йилнинг ўтган давридагина комиссия аъзоларининг 210 дан ортиқмақола, ахборот ва ТВ орқали интервьюлари эълон қилинган.

Бир сўз билан айтганда, «Обод турмуш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги O`zLiDeP аъзоси етакчилик қилаётган Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари доимий комиссияси аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. 
                                                                                    Умида РУСТАМОВА,O`zLiDeP Бухоро вилоят кенгашининг депутатлар билан ишлаш  сектори  мудири
"XXI asr" ижтимоий - сиёсий газетаси
2013 йил 14 ноябрь, 46 (522)-сон

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме