23:16 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ҲУДУДЛАР РИВОЖИГА МАДАД БЎЛМОҚДА
O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари К.Даулетовнинг “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда Тахтакўпир туманида қабул қилинган саноатни ривожлантириш инвестиция дастурининг 2013 йилнинг биринчи чорагида бажарилишига доир ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 18 январидаги мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “2013-2015 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилган. Унга асосан, бу йилларда Тахтакўпир туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 4 млрд. 717 млн. сўм бўлган 61 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу лойиҳаларнинг 10 таси саноат соҳасига, 15 таси қишлоқ хўжалик соҳасига, 36 таси хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига тааллуқлидир. Йиғилишда ушбу лойиҳаларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга, “Отақул”, “Белтов”, “Жанадарё”, “Мулк” қишлоқ фуқаролар йиғинларида айрим соҳаларда, хусусан, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани таъкидлаб ўтилди. Бу масалалар юзасидан “Отақул” қишлок фуқаролар йиғини раиси Н.Сейилхонов ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси Н.Аметов чиқиш қилиб, ўз таклифларини билдирди. Тадбирда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишларида маҳаллий корхоналарни модернизациялаш, ночор корхоналар фаолиятини қайта тиклаш, кичик бизнес ва ишбилармонликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларни доимий муҳокама этиб бориш, зарур бўлса, масъул ходимлар ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиш муҳим экани таъкидланди. Йиғилишда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги ишлар режаси ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме