13:00 22.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲЛАРИДА

 O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро  йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 138-сонли қарори ижросининг таъминланиши бўйича “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими бошлиғи И.Боқиевнинг ҳисоботи эшитилди.  Йиғилишда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишда йўловчилар хавфсизлиги масаласи биринчи ўринда туриши лозимлиги таъкидланди. Жумладан, шаҳар ва шаҳар атрофида йўловчи ташийдиган хусусий микроавтобусларнинг тартибсиз ҳаракатланишига чек қўйиш, бу борада назоратни кучайтириш хусусида сўз юритилди.  Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Зуҳра Давлетова ҳозир аҳоли фаровонлиги ошиши баробарида автомобиллар сони ҳам кескин ортаётганини қайд этар экан, тажрибасиз ва эҳтиёткор бўлмаган ҳайдовчилар ҳам кўплигига эътибор қаратди.  “Шунинг учун Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижросини тўла таъминлаш кўчалардаги йўл ҳаракатини тартибга солади ва муаммолар ечимини таъминлайди”,- деди З.Давлетова.  Шунингдек, йиғилишда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг 2013 йилга мўлжалланган иш режасига асосан, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича доимий комиссияси йиғилишида ишлаб чиқилган ҳаракат дастури кўриб чиқилди.  Депутатлар ва соҳа вакиллари томонидан тегишли фикр-мулоҳазалар билдиргандан сўнг ҳаракат дастурини Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши муҳокамасига киритишга қарор қилинди.
Насим Бекмуродов,O‘zLiDeP Жиззах вилояти КенгашиДепутатлик бирлашмалари билан ишлашсектори мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме