21:30 12.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲЛАРИ ФАОЛИЯТИ: ВАКОЛАТ, ИМКОНИЯТ ВА НАТИЖА

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати  Равшанжон Асқаров ўз сўзида  Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил якунлари ва 2012 йил устувор йўналишларига бағишланган йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар сиёсий партиялар, шу жумладан, депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юкланганлиги, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан бу борада муайян ишлар амалга оширилаётганлиги, Наманган вилоятида ҳам маҳаллий Кенгашлар қошидаги партия депутатлик  гуруҳлари фаолиятида бир қатор ижобий натижаларга эришилганлиги таъкидлади. Лекин, шу билан бирга, айрим депутатлик гуруҳлари фаолиятида ташаббускорлик етишмаётганлиги, улар томонидан гуруҳ ва доимий комиссиялар йиғилишларига, айниқса, сессияларга масала киритишда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги ҳам айтиб ўтилди. Ваҳоланки, вилоятда, шу жумладан, унинг барча шаҳар ва туманларида депутатлар, депутатлик гуруҳлари эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар, электорат манфаатларига доир муаммолар талайгина.  Жумладан, Президентимиз  маърузасида жорий йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ялпи маҳсулотдаги улуши салмоғини янада ошириш, янги иш ўринлари яратиш, намунавий лойиҳа асосида уй - жойлар қурилишини жадал давом этириш, 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежларига, академик лицейларга ўқишга киришини, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эса ишга тўлиқ жойлаштириш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган. Шундай экан, депутатлик гуруҳлари ҳам асосий эътиборни тадбиркорлик ва ишбилармонликни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари, “Мустаҳкам оила йили”, “Бандлик” дастурлари ижросига, мансабдор шахсларнинг бу борадаги ҳисоботларини эшитишга, назорат-таҳлил фаолиятини кучайтиришга қаратишлари зарурлиги уқдириб ўтилди. - Сиёсий партияларнинг вилоятдаги ҳудудий бўлимлари, хусусан, депутатлик гуруҳлари томонидан бир қатор  ижобий ишлар олиб борилмоқда, натижалар ҳам ёмон эмас, - деди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси  Нигора Нуралиева. - Депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари сессияларига, доимий комиссиялар йиғилишларига масалалар киритилганлиги қувончли, албатта. Мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Наманган, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон туманларидаги депутутлик гуруҳлари бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, партия электорати манфаатларига оид масалаларни ўз йиғилишларида муҳокама этиб, депутатлик сўрови ва эшитуви каби ваколатлардан тўғри, самарали фойдаланмоқдалар. Бироқ, Норин, Мингбулоқ туманларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти ҳақида бундай ижобий фикрларни билдириб бўлмайди. Чунки, мазкур туманлардаги депутатларда, депутатлик гуруҳларида фаоллик, ташаббускорлик етишмаяпти. Бугунги ўқув-семинаридан улар ўзларига тегишли хулосаларни чиқариб оладилар деган умиддамиз.- Дарҳақиқат, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси томонидан таъкидлаганидек, вилоятдаги депутатлик гуруҳлари фаолиятида бир қатор ижобий натижаларга эришилган, - деди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати сектор мудири Атҳамжон Ҳусейнов. – Айниқса, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги  депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан бир нечта масалалар доимий комиссия, ҳатто сессия муҳокамасигача киритишга муваффақ бўлинганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Бироқ, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятига Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” талабларидан келиб чиқиб, баҳо бериладиган бўлса, уларнинг айримлари, партия электорати манфаатларига оид бирорта ҳам масалани муҳокама этмаганлиги, депутатлик сўрови билан тегишли идораларга чиқмаганлиги, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш йўлга қўйилмаганлиги  маълум бўлади. Олий Мажлис Сенати аъзоси Дилором Эсонбоева ҳам депутатлик гуруҳларининг партия Устави ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида шакллантирилиши, бошланғич партия ташкилотлари билан депутатлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорлик масаласида  сўз юритди.Куннинг иккинчи ярмида семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда, депутатлик назорат-таҳлил фаолиятини ташкил этиш, мансабдор шахснинг ҳисоботини эшитиш, депутатлик гуруҳи сўровини тайёрлаш ва уни тақдим этиш, депутатлик гуруҳининг бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорлиги  мавзуларида амалий машғулотлар ўтказишди. -Бугунги ўқув–семинари депутатлар, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия ҳудудий бўлимларининг масъул ходимлари учун ҳам фойдали бўлди. Чунки, улар мутахассисларнинг, экспертларнинг маърузаларидан, амалий машғулотлардан ўзларига кўпгина хулосалар чиқаришди. Айниқса, депутат мақоми, унинг ваколати, масъулияти, депутатлик гуруҳларининг фаолият йўналишлари бўйича ўртага ташланган тавсия ва таклифлар барчага манзур бўлди.Маърузаларда тўғри таъкидланганидек, маҳаллий Кенгаш депутатлари орасида ўзининг сайловчилар олдидаги масъулиятини тўла ҳис этмаётган, бошланғич партия ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатмаган, партия томонидан ташкил этилаётган тадбирларга лоқайд муносабатда бўлаётган депутатлар ҳам афсуски йўқ эмас, - деди партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев. – Биз ана шундай масъулиятсиз депутатларга нисбатан албатта интизомий чораларни кўрамиз. Ҳатто, уларнинг айримларини муддатидан олдин чақириб олишни ҳам кўзда тутяпмиз. Бундан ташқари, бу каби нолойиқ депутатларнинг “Партиядан менга нима наф” деган нотўғри тушунчаларини таҳлил этган ҳолда, ўтган давр мобайнида сенга ишонч билдириб овоз берган сайловчиларга, хусусан, партия электорати вакилларига ўзинг қандай наф келтирдинг, деган саволларни бериб, оммавий ахборот воситаларида ҳам бу бўйича ўз муносабатимизни билдирмоқчимиз. Бир сўз билан айтганда, ўқув-семинар вилоятимизда мавжуд маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ камчиликларни бартараф этишга, уни бугунги кун талабаларидан келиб чиқиб такомиллаштиришга хизмат қилади, деб ишонаман.       - Мен ҳам депутат, шунингдек, ҳам доимий комиссия раиси сифатида ўқув- семинардан  катта таассурот олдим, - дейди халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Анваржон Абдуллаев. - Тўғри, биз ҳам ўз фаолиятимизда депутатлик ваколатимиздан фойдаланиб, сайловчилар манфаатига оид  масалаларни доимий комиссия йиғилишларида муҳокама этганмиз. Бироқ, фаолиятимизга танқидий руҳда қарайдиган бўлсак, ҳали кўп масалаларда суст ҳаракат қилаётганимиз, депутатлик гуруҳи имкониятларидан етарлича фойдалана олмаётганлигимиз маълум бўлди. Шу боисдан биз давра суҳбатида  билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларни эътиборга олган ҳолда депутатлик гуруҳимиз иш режасини қайта кўриб чиқишни мақсад қилдик. Асосий эътиборни шаҳарда ҳудудий дастурлар ижросига, ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган камчилик ва нуқсонларни аниқлаш ва муҳокама қилиш, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари мутасаддиларининг ҳисоботларини эшитиш, депутатлик сўровларининг самарадорлигига эришишга қаратишимиз зарур, деган хулосага келдик.                                                                                                                                                                                                                                          Комилжон ФАЙЗИЕВ O`zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме