19:15 20.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ МАНСАБДОРЛАР ҲИСОБОТИНИ ТИНГЛАДИ

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи мазкур кенгашнинг 32-сессиясидаги қарори ижроси юзасидан мансабдор шахслар ҳисоботи тингловини ўтказди. 
Унда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг ўтган йил бошида маиший ва сервис хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳаракат дастурининг маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан ижро этилиши масаласи муҳокама этилди. 
O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Камоловнинг сўзларига кўра, бу борадаги ишлар ижросини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилиб Қува, Фарғона, Бувайда, Бағдод, Учкўприк туманларида бажарилган ишларни кўриб чиқди. 
Бўлиб ўтган йиғилишда эса шу ишлар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди. 
Қува тумани ҳокими ўринбосари М.Исахоновнинг таъкидлашича, туманда 2013 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурига жами 2.8 млрд сўм, шундан бажарувчилар маблағлари ҳисобидан 1.9 млрд сўм, банк кредити ҳисобидан 889,0 млн. сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурга асосан 13 та лойиҳа асосида 310 бош қорамол сотиб олиниб, чорвачилик хўжаликлари ташкил қилинди ҳамда 31 та янги иш ўрни яратилди.
Бундан ташқари, М.Исахонов сўзларига кўра, паррандачилик бўйича лойиҳа ташаббускорлари ўз маблағи ҳисобидан 770.0 млн сўм маблағ сарфлаб, 4 та парандачилик хўжалигида 35 минг бош парранда олиб келди. Натижада 13 та янги иш ўрин яратилди. Балиқчилик бўйича 2 та лойиҳа амалга оширилиб, 4 гектар кўл яратилди. Бунинг учун жами 70 миллион сўми сарфланди. Шунинг 50 миллиони банк кредити ҳисобланади. 
Асаларичиликка оид 3 та лойиҳа бўйича эса 200 та асалари оиласи яратилиб, жами 95 милион сўм маблағ сарфланди. 
Натижада туманда ўтган йил якунларига кўра гўшт ишлаб чиқариш 6.1 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 100,9 фоиз ўсишга эришилди. Сут ишлаб чиқариш 51,1 минг тоннани (101,7 фоиз), сабзавот - 46,1 минг тоннани (102.5 фоиз), картошка етиштириш 14.8 минг тоннани (105,9 фоиз), мева - 46.4 минг тонна (100.2 фоиз), узум етиштириш 2.8 минг тоннани (105 %) ташкил этди.
Шунингдек, йиғилишда Фарғона, Бувайда, Бағдод, Учкўприк туманлари ҳокимлари ўринбосарлари ҳисоботлари ҳам эшитилди.
- Вилоятимиздаги 898 та фермер хўжалиги томонидан жами 3747 та янги иш ўрни ташкил этилди, - дейди O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Камолов. – Лекин 3 миллион 386 минг аҳоли истиқомат қиладиган ва 8718 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатаётган вилоятимиз учун бу кўрсаткичлар етарли  эмас. 
Унинг айтишича, партия вилоят кенгаши томонидан 2014 йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги дастурлар ижросини депутатлик назоратига олиш ва бу борадаги амалий ишларга кўмаклашиш мақсадида ҳаракат дастури тайёрланган бўлиб, бу дастурни амалга оширишга жиддий эътибор қаратилади. 
Х. НУРИДДИНОВ,O‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати раҳбари

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме