19:45 28.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ
Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлик гуруҳининг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил этилиб, 2013 йилдаги устивор вазифалари белгилаб олинди. Йиғилишда маҳаллий вакиллик органларидаги O’zLiDeР депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш, депутатлар билан аҳоли ўртасида мулоқотлар ташкил этиш ҳақида сўз борди. Депутатлар ўзлари сайланган ҳудуднинг ички имкониятларини чуқур ўрганган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида самарали фаолият олиб бориши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. – Ҳозирги кунда депутатларимизнинг белгиланган ишлар бўйича ҳисоботларини тинглаш изчил йўлга қўйилган, – дейди O’zLiDeР вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Анвар Нусуров. – Ҳисоботларда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинади ва ижроси қатъий назоратга олинади. Айниқса, O’zLiDeР депутатлик гуруҳлари аъзоларининг ғоявий билим даражасини ошириш, сиёсий дунёқарашини кенгайтиришга жиддий эътибор бериляпти. Йиғилишда 2012 йилда депутатлик гуруҳи томонидан туман Кенгаши сессиясига олиб кирилган масалалар юзасидан баъзи ҳолларда кўнгилдагидек иш олиб борилмагани танқид остига олинди. Шунингдек, партия билан алоқани узиб, зиммасидаги масъулиятни унутиб қўйган айрим депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилди.Шундан келиб чиққан ҳолда депутат доимо халқ билан бирга бўлиши, уларни қийнаб келаётган муаммоларни биргаликда ҳал этиши, сайловчиларнинг ишончини қозониш учун тинимсиз меҳнат қилиши кераклиги яна бир карра таъкидланди. Жойларда депутатлар ташаббуси билан ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни такомиллаштириш орқали янги иш ўринлари яратиш O’zLiDeРнинг асосий вазифаларидан бири экани эслатиб ўтилди. Тадбирда O’zLiDeР ислоҳотларнинг янги сифат даражасига кўтарилишига барча кучларни сафарбар қилиши ва фаоллик кўрсатиши, бунинг учун сайловчилар ичига чуқур кириб бориб, замон талаблари асосида иш олиб боришга янада кучлироқ эътибор қаратиши лозимлиги эътироф этилди.
O’zLiDeР Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме