01:16 30.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ ТАНҚИДИЙ РУҲДА БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилиш “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Олмалиқ шаҳридаги ижроси юзасидан олиб борилган депутатлик назорат-таҳлил фаолияти якунларига бағишланди. 
Ушбу қонун қабул қилингандан кейин ўтган қисқа давр давомида шаҳарда маълум ишлар амалга оширилгани, бир қатор оилавий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаб, уларда оилаларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини амалга ошираётганлиги таъкидланди.
Шу билан бирга назорат-таҳлил натижалари таҳлил қилиниб, 120 минг кишилик Олмалиқ шаҳрида оилавий корхоналарни ташкил этиш, улар фаолиятини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий ҳокимлик, жамоат ташкилотлари ва мутасадди идоралар фаолияти ҳали етарли даражада эмаслиги қайд этилди. Гарчи жойларда қонун асосида яратиб берилган қўшимча имтиёзлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлса-да, натижалар тарғибот масалаларининг ҳали талаб даражасида эмаслигини кўрсатаяпти. 
Ваҳоланки, Олмалиқ шаҳрида бу борада кенг имкониятлар мавжуд экани, аҳоли, айниқса, ёшларнинг тадбиркорликка иштиёқи баландлиги ҳеч кимга сир эмас. Бошқача айтганда, шаҳарда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Фақат уларга қонун асосида яратилган имтиёзлар моҳиятини, мутахассисларнинг холис тавсияларини изчил етказиш керак.
Депутатлар жойларда жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар билан ўтказган мулоқотлар натижалари улар “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, мавжуд имкониятлар, яратилган имтиёзлардан тўлиқ хабардор эмаслигини ҳам кўрсатди. 
Муҳокама этилган масала юзасидан шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Н.Қуддусовнинг ахбороти тингланди. У оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини шаҳар ҳокимлиги қатъий назоратига олишини билдирди. 
Йиғилиш якунларига кўра депутатлик гуруҳининг мазкур қонун тарғиботини кучайтириш ҳамда шаҳарда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий таклифлари ишлаб чиқилди.  
O‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме