19:30 11.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛАР ЖИЗЗАХДА ҲАМ ФАОЛ

Мамлакатимиз ўзининг эртанги кунини жамиятда демократик қадриятларни янада мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув билан боғлиқ ҳолда кўраётгани Ўзбекистоннинг ўзига хос қиёфасини ҳам белгилаб бермоқда. Бундай натижаларга эришишда, шубҳасиз, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилига қатъий амал қилинаётгани муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатда парламентаризмнинг изчил ривожланиши, демократик сайлов тизими шакллангани, кўппартиявийлик тамойили, сиёсий партияларга кенг ваколатлар берилгани юртдошларимиз тафаккуридаги ўзгаришлар, ислоҳотлар изчиллигига бўлган қатъий ишончни мустаҳкамламоқда.

Айни жиҳатлар Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ғуломжон Омонқуловнинг Жиззах вилоятидаги Зарбдор, Зомин ва Янгиобод туманларида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувларида яна бир карра намоён бўлди.

Учрашувларда партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, маҳаллалар фаоллари, фермер ва тадбиркорлар, ўқитувчилар, ўқувчи ёшлар қатнашди.

Сайловчилар билан учрашувлар давомида Ғ.Омонқулов давлатимиз раҳбарининг Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг бориши билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида билдирган фикр-мулоҳазаларининг моҳияти тўғрисида сайловчиларга батафсил маълумот берди. Мамлакатимиз парламентидаги қонун ижодкорлиги жараёни билан таништирди.

Сайловчилар билан учрашувлар савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме