01:00 05.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛАР ЎЗ ВАКОЛАТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШИ КЕРАК

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. 
Унда асосий эътибор бўлажак сайловлар олдидан депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.
– Партия депутатлик гуруҳи бугунги кунда долзарб бўлган, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари доирасидаги масалаларни ҳал этишда фаоллик кўрсатмоқда, – деди Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Зоиров. – Депутатлар бу каби масалаларни Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессияларига олиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришган. Хусусан, партия депутатлик гуруҳи томонидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатишга доир қонунлар ижросини ўрганиш якунларидан келиб чиқиб вилоят сессиясида қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш учун 9,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағга лизинг асосида “ISUZU” русумли 200 га яқин замонавий автобус харид қилинди. Бугунги кунда хусусий автотранспорт уюшмалари билан биргаликда 700 дан ортиқ ана шундай автобус хизмати йўлга қўйилган.
Тадбир давомида иштирокчилар вилоятда транспорт соҳасини мувофиқлаштириш мақсадида “Самарқандтранс” корхонасида ташкил этилган депутатлик қабулхонаси фаолияти билан танишди. Бу корхонада O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти очилган бўлиб, унинг 300 нафарга яқин аъзоси бор.
Йиғилишда Самарқанд туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари юзасидан туман ҳокими ўринбосари Файзиддин Норовнинг ахбороти эшитилди. Унда таъкидланишича, туманда чорвачилик, ғаллачилик, сабзоватчилик, боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилган жами 477 та фермер хўжалиги бўлиб, улардан 323 таси кўп тармоқлидир. 2014 йилда туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларни ташкил этиш дастурига асосан 28 млрд 973,5 млн сўмлик 88 та лойиҳа амалга оширилиши лозим. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида 839 та янги иш ўринлари яратилган.
Йиғилишда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича Пайариқ, Оқдарё ва Қўшработ туманларида олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди. 
Хусусан, Оқдарё тумани ҳокимлиги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси бошлиғи Аслиддин Астақулов амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжудлигини тилга олиб ўтди.
Унинг айтишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ тадбиркорлар муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишда сусткашлик қиляпти.
Тижорат банкларининг қишлоқ жойларида янги ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг сармоясини шакллантириш учун кредитлар, айниқса, имтиёзли кредитларни ажратиш ишлари талаб даражасида эмас.
Йиғилиш давомида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи партия электорати манфаатини ҳимоялашга маҳаллий кенгашлар эътиборини қаратиши ва ҳудудлардаги муаммоларни ўрганишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме