18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

2012 йилнинг 3 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган навбатдаги ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,  халқ депутатлари Жиззах Кенгашининг O`zLiDePдан сайланган депутатлари, партия вилоят кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирок этишди. Семинарда Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли асаридан келиб чиққан ҳолда мустақиллик бош  мавзу сифатида O`zLiDeP ғоявий йўналишининг асосини ташкил этиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Юртбошимизнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ОАВ ходимларига берган интервьюси ҳам сиёсий партиялар, жумладан, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг ёшлар тарбиясига сидқидилдан, масъулият билан  ёндашувини таъминлашда ҳам дастуриламал бўлди, дейилди учрашувда. Шу билан бирга, «Мустаҳкам оила йили» давлат дастурининг ижроси ҳамда кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида партиянинг амалдаги ижобий таъсири, ҳал қилувчи роли ва ўрни ошириш – долзарб масала экани уқтирилди. Шунга мувофиқ, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг барча ҳудудларда тадбиркор ва бизнес вакиллари учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик ҳаракати эркинлигини кенгайтириш борасидаги фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди.- Ўқув-машғулотлари давомида депутатлар гуруҳи аъзолари ўз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш йўллари, қабул қилинаётган давлат ва партия дастурларидан келиб чиқиб, тадбирларни оммавий ахборот воситалари иштирокида аҳолининг сиёсий фаол қатламини жалб этган ҳолда ўтказишнинг замонавий шакллари бўйича ўзаро тажриба алмашишди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонуни ҳамда давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузаси соҳа тараққиётини давр талаби асосида белгилаб олишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қиляпти,  - дейди  O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Раимов. - Ушбу қонуний ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ЎзЛиДеПнинг  асосий йўналишларидан бири бўлган депутатлик гуруҳларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг амалий ишларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, депутатлик гуруҳи раҳбарларининг турли мавзуларда партия тадбирларини ташкил қилиш ва ишчи комиссияси йиғилишларини ўтказиш тартиблари билан таништириш, долзарб масалаларни Сессия муҳокамасига олиб чиқиш, жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишнинг самарали  механизмларини амалиётга тадбиқ этишлари бўйича замонавий амалий ҳамда услубий тажрибани ўргатиш юзасидан анъанавий тадбирларни амалга оширмоқда. Авваллари ҳудудлар кесимида ўтказилган мазкур семинарлар бугунга келиб, жойларда ташкил қилиниши билан янгиланиш касб этди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мазкур жараёнларда ўз сўзи, ташаббуслари, янгича ёндашувлари билан давлат дастурлари ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган сиёсий кучлардан биридир, - деб таъкидлайди  Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши депутати Д.Юлдашева. - Давра суҳбатида вилоятдаги халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг OzLiDeP депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ўз сиёсий ва ҳуқуқий малакаларини ошириш баробарида партиянинг дастурий вазифаларини амалиётга тадбиқ этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, давлат дастурлари ижросига доир муқобил лойиҳаларни илгари суришда партиялараро ҳамкорлик муносабатларини шакллантириш, шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари ишида изчилликни таъминлаш масалалари кенг муҳокама қилиниб, натижалар таҳлил қилинмоқда.Ўқув-семинари тингловчилари дастурда белгиланган мавзулар юзасидан гуруҳларга бўлинган ҳолда интерфаол машғулотларда иштирок этишди. Қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил ва аниқ жавоблар берилди. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме