22:00 19.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДЕПУТАТЛАР ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА ТАЪЛИМ МАСАЛАСИ
O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгашидаги депутатлик гуруҳи “Обод турмуш йили” Давлат дастури ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган дастурлар ижроси, шунингдек, депутатлик гуруҳи иш режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан депутатлик эшитувлари ташкил этишга катта эътибор қаратмоқда.
Хусусан, яқинда депутатлик гуруҳи йиғилишида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, болалар спортини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Унда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири С.Хурсандовнинг ҳисоботи эшитилди.
С.Хурсандовнинг сўзларига кўра, Бойсун тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 57 та умумий ўрта таълим мактабида 17 800 дан ортиқ ўқувчи, 10 та мактабгача таълим муассасасида 760 дан зиёд тарбияланувчи, “Баркамол авлод” болалар марказида 370 га яқин, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 420 га яқин бола бор. Уларга 1700 га яқин педагог таълим бериб келмоқда.
“Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида хорижий тиллар ўқитилмайдиган 14 та мактабни педагогик кадрлар билан таъминлаш борасида амалий ишлар қилинди. Мактабгача таълим муассасаларида мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тилидан оғзаки нутқини ўстириш услублари мавзуида семинарлар ўтказилди”, - деди С.Хурсандов.
Йиғилишда Бойсун тумани кенгаши депутати Э.Тошбоев кўрилган масалалар ҳақида сўз юритиб, “Газа” маҳалласида болалар спорти мажмуаси ишга тушгани, “Шўрсой”, “Ариқусти” маҳаллаларида ҳам шундай иншоотлар қурилиши давом этаётганини қўшимча қилди.
Йиғилиш якунида ўтказилган депутатлик эшитуви якунлари бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.
Депутатлик гуруҳи муҳокама этилган масалаларни Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комисияси мажлиси кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўктам АЛИБОЕВ,O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти КенгашиДепутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори мудири
Обсудить новость на Форуме