17:30 19.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДЕПУТАТЛАР ҚУЙИ БЎҒИН УЧУН МАСЪУЛ
Тошкент вилоятининг Паркент туманида 500 нафардан зиёд O’zLiDeP аъзоси бўлиб, улар 26 та бошланғич ташкилотга бирлашган ҳолда фаолият олиб бормоқдалар. — 2012 йили аъзоларимиз сони 50 нафарга ортди, — дейди биз билан суҳбатда O`zLiDeP Паркент туман кенгаши раиси Муҳаммаджон Иброҳимов. — Тўғри, биз сон учун ҳаракат қилаётганимиз йўқ. Асосий эътибор партия аъзоларининг интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббускорлигига қаратилаяпти. Маълумки, Паркент ҳудудий жиҳатдан вилоятнинг йирик туманларидан ҳисобланади. Баъзи қишлоқларимиз туман марказидан 20-30 чақирим олисда жойлашган. Аммо биз ўз фаолиятимизда ана шу ҳудудларни ҳам қамраб олишга ҳаракат қилаяпмиз. Масалан, «Ҳисорак», «Бўстон», «Номданак» қишлоқларидаги бошланғич ташкилотларимизда 30 нафардан ортиқ аъзо бор. Сафимизга қўшилаётганларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Умуман олганда, мавжуд 520 нафар сафдошимизнинг қарийб 60 фоизи, БПТ етакчиларининг эса аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Касб-ҳунар коллежларини тугатаётганларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳар йили туман бандликка кўмаклашиш маркази билан чекка қишлоқларда ҳам меҳнат ярмаркалари ташкил этаяпмиз. Натижада кўплаб йигит-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлишмоқда. Асосий электоратимиз — тадбиркор ва фермерлар бу масалада яқиндан ёрдам беришмоқда. Масалан, «Бер-АД агро», «Дилноза» хусусий корхоналари ва бир қатор йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари ушбу тадбирларимизда фаол иштирок этиб, жойлардаги ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. — Депутатлар, депутатлик гуруҳи аъзолари бошланғич ташкилотларга қай даражада кўмак беришаяпти? — Халқ депутатлари туман кенгашидаги жами 28 нафар депутатнинг 14 нафари O’zLiDeP аъзосидир. Айни пайтда ҳар бир депутатимизга 2 тадан БПТ бириктириб қўйилган. Улар қуйи бўғинларнинг барча тадбирларида иштирок этиб, туман кенгашига ўз оталиғидаги ташкилот фаолияти хусусида маълумот бериб туришади. Натижада БПТлар фаолияти изчил жонланаяпти.
Зиёдулла МЎМИНОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме