10:31 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТЛАР ҚОНУН ИЖРОСИНИ ЎРГАНМОҚДА

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги депутатлар гуруҳи “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг Тайлоқ, Жомбой ва Булунғур туманларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Шунингдек, йиғилишда 2012-2013 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури ижросини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Самарқанд  вилоят Кенгаши депутати Рустам Сатторовнинг сўзларига кўра,  “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг юқорида санаб ўтилган туманлардаги ижроси бир ой давомида ўрганиб чиқилган. “Ҳозир олдимизда ушбу ўрганиш якунларини вилоят кенгаши сессияси кун тартибига киритиш масаласи турибди. Шу боис, сессияга материаллар тайёрлаш учун ишчи комиссия ҳам тузилди”,- деди Рустам Сатторов.Йиғилишда биринчи масала юзасидан Тайлоқ тумани  қишлоқ ва сув хўжалиги  бўлими бошлиғи Ҳусан Нарзуллаевнинг ҳамда иккинчи масала юзасидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Ҳамроевнинг маърузалари эшитилди.  Йиғилишда партия фаолиятига доир айрим масалалар ҳам муҳокама этилди. Жумладан, партия депутатлар гуруҳлари фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий ва услубий жиҳатлари ҳақида таклиф ва тавсиялар билдирилди. Электорат ва сайловчилар манфаатларига мос келадиган масалаларни сессиялар кун тартибига киритишда депутатлар иштироки, фаоллиги ва ташаббускорлигини кучайтириш ҳақида сўз юритилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.  
 O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме