15:00 16.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТГА ИШОНЧ – ПАРТИЯГА ИШОНЧ

Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантиришга ҳам туртки бўлди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида O‘zLiDePнинг Бухоро вилояти маҳаллий кенгашларидаги депутатлари томонидан 16 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилиб, сессияларга киритилган 10 та масаланинг барчаси юзасидан  тегишли қарорлар қабул қилинди. Эътиборлиси шундаки, вилоятда Президент фармон ва қарорлари, партия дастури ва сайловолди платформасидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини янада тезлаштириш ва бу йўлдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир муҳим вазифалар ижроси юзасидан ижро ҳокимияти идоралари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш, уларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилиш, сессиялар кун тартибига таклифлар киритиш борасида муайян натижаларга эришилмоқда.Мазкур йўналишдаги ишлар кўлами фаол депутатлар саъй-ҳаракати туфайли янада кенгаймоқда. Ромитан туманидаги 27-Боғитуркон сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайланган Раҳима Атоева ана шундай депутатлар сирасига киради. - Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунларнинг ижро ҳокимияти томонидан жойларда қандай бажарилаётгани устидан қатъий назорат ўрнатиш бугунги депутатнинг асосий иш фаолиятини ташкил этади,– дейди Раҳима Атоева. - Биз эндиликда ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини тўғри йўлга қўя олишимиз зарур. Шундагина сайловчилар ва электорат манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилган бўламиз. Р.Атоева бугунги кунда маҳаллий депутатлар ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожига амалий таъсири ўтказиши, Президентимиз Концепцияси  ҳамда “Обод турмуш йили” давлат дастурида белгилаб берилган устивор вазифалар ижросини таъминлаш, бу йўлдаги камчилик ва нуқсонларга ўринли муносабатини билдириши муҳим эканини қўшимча қилди. Депутат ўзи сайланган ҳудудга доир муҳим масалалар ижроси таъминланишига ҳам эътибор қаратмоқда. Хусусан, ҳудуддаги фермер хўжаликларида, аҳоли томорқаларида сабзавот, полиз, картошка экинлари экиш ва маҳсулотларни қайта ишлашни 30 фоиз кўпайтириш борасидаги ишлар доимий назоратга олинган.Фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларга ечим топиш, битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш – булар Р.Атоева ўз фаолияти давомида амалга ошираётган ишларнинг айрим қирралари, холос. Умуман, депутат аёл ўз сайловчиларининг ишончини оқлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш учун куну тун тинмайди. Халқнинг эса ана шундай жонкуяр депутатни берган партияга бўлган ишончи юксалиб бораверади.  Умида Рустамова,O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгашидепутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори етакчи консультанти

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме