17:00 21.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги 3-академик лицейда “Депутат ва Ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.
Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эса, бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг янги босқичга олиб чиқилганидан далолат беради. 
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига яқиндагина киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини, шунингдек, O‘zLiDeP Устави ва Дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни аҳолининг кенг қатламларига, айниқса, ёшларга етказиш ҳақида ҳам сўз юритилди.
Маърузачилар томонидан ушбу мақсадларга эришиш учун депутатларнинг ёшлар билан олиб бораётган ишларини янада жонлантириш, ёш авлоднинг ҳуқуқий, сиёсий ва маданий савдхонлигини оширишнинг долзарблигини яна бир бор эътироф этдилар.
Учрашувда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме