05:00 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДЕМОКРАТИК БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИШНИНГ МУҲИМ ТАЛАБИ
Қобилжон ТОШМАТОВ,O’zLiDeP фракцияси аъзоси
Бозор иқтисодиётини янада эркинлаштириш бугуннинг устувор талабларидан биридир. Бинобарин, мамлакатимизда тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида тегишли ташкилий-хуқуқий пойдевор яратилиб, изчил такомиллаштириб борилмокда.Бу эса ҳар қандай, ҳаттоки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ҳам республикамизда ялпи ички маҳсулот ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги ўсиши суръатларини барқарор таъминлаш имконини бераётир. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ғoя, таклиф ҳамда қонунчилик ташаббусларининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши бу борада салмоқли кўрсаткичларга эришишда айни муддао бўлаяпти. Маълумки, ушбу дастуриламал ҳужжатда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғисида”ги Қонунни танқидий қайта кўриб, янги таҳрирда ишлаб чиқиш, “Гаров реестри тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклифи баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик папатасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ушбу ҳужжатлар биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур қонунлар лойиҳалари муҳокамаси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунда белгилаб берилган илғор демократик тартиб-тамойилларга мувофиқ, қизғин ва конструктив руҳда, янада демократлашган мазмунда бўлиб ўтди. Депутатлар ўзларининг сайловолди дастурлари ҳамда платформаларидаги мақсаду вазифаларидан келиб чиқиб, бу борада ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.– Яқинда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар жамиятда сиёсий партияларнинг ролини ошириш, жумладан, парламентда, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги фаолиятида фракциялараро курашни янада кучайтиришга замин яратди, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси Қ. Тошматов. – Унда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун қонун лойиҳаси устида ишлаш фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши, бунда фрацияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмаслиги белгилаб берилгани бунинг тасдиғидир. Ана шу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Гаров реестри туғрисида”ги қонун лойиҳаси фракциямиз йиғилишида батафсил таҳлил этилди. Унинг қабул қилиниши Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларига мосдир. Қонун асосида таъминотлар предметининг ҳуқуқий мақомини тезкорлик билан аниқлаш имконини берувчи ягона гаров реестри базаси яратилиб, таъминотни расмийлаштириш бўйича қарор қабул қилиш жараёнидаги мавжуд муаммолар бартараф этилади. Бу эса қарз ва таъминот берувчилар, қарз олувчилар учун жуда қулайдир. Масалан, ушбу ҳуқуқий ҳужжат таъминотлар бўйича маълумотларнинг ҳисобини юритиш, сақлаш ва алмашинуви бўйича муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, мавжуд таъминотлар бўйича ягона электрон шаклдаги ахборот базасини ташкил этиш имконини беради.Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда молиявий хизматлар ривожи, гаров реестри тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик соҳасида кредит рискларининг камайиши, кредиторлар манфаатлари кучлироқ ҳимоя қилиниши, банк-молия тизими рейтингини янада оширишда катта аҳамиятга эга.
Саиджон МАХСУМОВ ёзиб олди,"Халқ сўзи" газетаси2013 йил 30 май, №104 (5778)
Обсудить новость на Форуме