20:15 06.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДЕҲҚОНОБОДДА ЛОЙИҲАНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг Деҳқонобод тумани босқичини ўтказди.
Тумандаги тиббиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилган мазкур тадбирда дастлаб, партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, уларнинг жамиятимиз ижтимоий барқарорлиги, ислоҳотлар самарадорлиги, баркамол авлодни тарбиялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
– Бундай тадбирларимиз “Соғлом бола йили” Давлат дастури ва партиямиз Сайловолди дастури ижросини таъминлашда ўз ўрнига эга, – деди O`zLiDeP Деҳқонобод туман Кенгаши аппарати раҳбари С.Набиев. – Биз лойиҳаларимиз орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга ҳисса қўшишдан ташқари, O`zLiDePнинг кадрлар захирасини етук билимли шахслар билан тўлдириш мақсадини ҳам кўзлаганмиз.
Тадбир давомида 5 нафар аёлларнинг истиқболли деб топилган бизнес режалари мутахассислар томонидан ўрганилиб, уни молиялаштириш бўйича келишиб олинди.
Тадбир якунида туман фермерларидан 5 нафари партия сафига қабул қилинди.
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме