19:45 16.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ КИЧИК БИЗНЕСГА МАДАД БЎЛАДИ
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат ташкилотлари билан муносабатлари: давлат харидлари” мавзуидаги навбатдаги давра суҳбати Хоразмда ўтказилди. “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунни тайёрлаш учун таклифлар ишлаб чиқиш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишга қаратилган тадбирда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, O‘zLiDeP вилоят, туман кенгашлари ходимлари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят молия, адлия бошқармалари мутасаддилари, партия фаоллари бўлган етакчи тадбиркорлар иштирок этди. - Давлат харидлари ҳар қандай мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожида катта аҳамиятга эга жараён бўлиб, у бюджет барқарорлигини сақлаш, шунингдек, давлат секторини зарур товарлар, хизматлар ва ишлар билан ўз вақтида таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади, - деди тадбирда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутати К.Жумамуротова. - Давлат ҳаридларини амалга ошириш орқали рақобатни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, иқтисодиёт, жумладан, саноатни ҳамда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятлари яратилади. Ҳозир юртимизда соҳага тегишли 50 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари амал қилмоқда. Шундай бўлса-да, давлат харидлари соҳасининг иқтисодиётимиздаги муҳим ўрнини ҳисобга олиб, бу борадаги қонунчилигимизни янада такомиллаштириш эҳтиёжи мавжуд. O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши сиёсий таълим раҳбари Д.Қобулова партиянинг қатор лойиҳалари, жумладан, “Тадбиркорлар мулоқот форуми” мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш мақсадида таклифлар ишлаб чиқишда муҳим минбар бўлаётганини таъкидлади. - Бугунги давра суҳбатида давлат харидлари соҳасига кичик бизнесни кенг жалб этиш бўйича билдирилган таклифлар ҳам қонунчиликда ўз аксини топади, деб ўйлайман, - деди Д.Қобулова. Тадбирда давлат харидларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштиришнинг устувор вазифалари, давлат харидларини молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолати, эришилган натижалар ва навбатдаги вазифалар, капитал қурилиш–таъмирлаш соҳасида давлат ҳаридларини амалга оширишнинг тартиб-қоидалари мавзуларида маърузалар тингланди. Муҳокамалар жараёнида кичик бизнес субъектларининг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат буюртмаларини олиш имкониятидан фойдаланишини кенгайтириш, давлат харидлари учун ўтказиладиган танлов ва савдоларда шаффофликни таъминлаш, электрон кимошди савдолари жараёнини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди ва улар O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракциясига тақдим этиш учун умумлаштирилди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме