00:15 22.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ЯНАДА ОЧИҚЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

 Самарқанд автомобиль заводи конференс залида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг устувор вазифалари” мавзуида амалий семинар ўтказилди. O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган семинардан кўзланган асосий мақсад сўз ва ахборот эркинлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлаш, давлат органлари томонидан қабул қилинаётган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этишда оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва сиёсий партияларнинг ўрни ва ролини оширишдан иборат бўлди. - Ҳуқуқий эксприментни ўтказиш қонун лойиҳаси меъёрларини янада такомиллаштириш билан бирга янги ҳуқуқий ҳужжатларни синаш усулини қонун ижодкорлиги фаолиятига жорий этиш учун ҳам қўшимча имкониятларни яратади, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси Фахриддин Зоиров. - Эътиборлиси шундаки, бундай усул илк бор қўлланилмоқда ва шубҳасиз, у фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади.  O‘zLiDePнинг халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси А.Аҳмедов мазкур ҳуқуқий тажриба қонунни қабул қилишдан олдин унинг амалий ижроси механизмларини ўрганишда жуда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  Унинг айтишича, ўтказилган семинарда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳуқуқий эксперимент мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан ўзларининг устувор вазифаларини белгилаб олди. Шунингдек, семинарда қонун лойиҳаси бўйича ҳуқуқий эксприментни ўтказиш ишлаб чиқилаётган қонунларнинг ҳуқуқий нормалари ҳаётийлиги бўйича илмий асосланган, жамият ва давлат қурилиши амалиёти билан чуқур мувофиқлаштирилган тавсияларни олиш имконини бериши эътироф этилди. Семинар иштирокчилари “Эксперимент ўтказилишида партия ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалари”, “Экспериментнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги аҳамияти”, “Эксперимент амалга оширилиши жараёнларида партия тарғибот гуруҳларининг вазифалари” каби йўналишларда гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулот ўтказди ва шу асосда ўз тақдимотларини тайёрлади. Амалий семинар якунида партия вилоят Кенгашининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳаракат дастури, ҳуқуқий экспериментини ўтказиш бўйича партия ишчи гуруҳи таркиби тузилди. 
O‘zLiDeP вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме