05:30 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДАСТУРХОНИ ТЎКИН ЮРТ ОБОД БЎЛАДИ

Айни пайтда жамиятимизда  хотин-қизларимиз  олдида ҳам улкан вазифалар қўйилмоқда. Шу боис, ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” ташаббуси билан хотин-қизлармизни тадбиркорлик, ишбилармонлик ҳамда фермерлик соҳаларига жалб этиш мақсадида кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда электоратимиз вакилларидан саналган тадбиркор аёлларни юртимизнинг ҳар бир ҳудудида учратмоқдамиз.  Биргина, Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ҳам O’zLiDePнинг фидойи, аёллари талайгина. Ана шундай жонкуяр аёлларимиздан бири “Муҳаббат бахт” фермер хўжалиги раҳбари Муҳаббат Ўроловадир. У мустақиллик имкониятларидан фойдаланиб, 2007 йилда фермерликка қўл урди ва бу соҳани тадбиркорлик билан ривожлантирди. “Муҳаббат бахт” фермер хўжалигининг умумий ер майдони 50 га ерга тенг. Мана беш йилдирки, Муҳаббат Ўролова ҳам мулкдор, ҳам бошланғич партия ташкилоти раиси сифатида туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келмоқда. “Муҳаббат бахт” фермер хўжалиги бугун иқтисодий жиҳатдан ўзини тиклаб олганлиги сабабли, ҳар соҳада илғорлик билан фаолият юритмоқда. Ўтган 2011 йил давомида 50 гектар ердан 15 гектарига  ғалла экилиб, ўртача ҳосилдорлиги 30 центнерни ташкил этди. Белгиланган режани 103 фоизга бажариб, 24 млн 750 минг сўм даромад олган бўлса,  35 гектар пахта майдонига чигит қадаб, ўртача ҳосилдорлиги 30 центнердан ҳосил олиб, давлат режасини 110 фоизга бажарди ҳамда 21 млн. сўм соф фойдага эга бўлди.  2012 йил ҳосили учун 16 гектар ерга уруғ қадаб, давлатга 50 тонна ғалла топшириб, 12 млн. сўм соф маблағга эга бўлди. Шу кунларда ҳам фермер хўжалигида иш қизғин. Деҳқонлар муҳим агротехник тадбирлар билан банд. - Айтиш жоизки, партиямиз кадрларини тарбиялаш, уларнинг ғоявий-сиёсий дунёқарашини кенгайтиришда бошланғич партия ташкилотининг ҳиссаси катта. Биз эришган натижалар билан чегараланиб қолмаслигимиз лозим албатта. Чунки, давр олдимизга янгидан-янги вазифаларни қўймоқда, - дейди суҳбатдошимиз. - Шундай экан, партия келажаги учун малакали ходимлар тайёрлаш, уларнинг билим ва савиясини ошириб бориш биринчи даражали вазифамизга айланиши лозим. Зеро, партиянинг эртанги куни малакали ҳамда тажрибали кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Шундай экан, улар ҳақида ҳозирдан қайғуриш, партия сафини иқтидорли ёшлар ҳисобига кенгайтириб бориш олдимизда турган долзарб вазифалар сирасига киради. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме