21:45 12.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ДАСТУР ИЖРОСИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

«Обод турмуш йили» Давлат дастурида бошқа соҳа ва тизимлар қатори хотин-қизлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, опа-сингилларимизни хусусий секторга жалб этишга оид йирик лойиҳалар ўрин олганки, бу O`zLiDeP «Аёллар қаноти» зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган миллий ва умуминсоний тамойиллар ифодаси айни пайтда минг-минглаб опа-сингилларимиз ҳаёти, меҳнат фаолиятида ҳам ўз аксини топаяпти. Ана шулардан келиб чиқиб, «Аёллар қаноти» 2013 йилда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини таъминлаш мақсадида аниқ йўналтирилган режаларни амалга ошира бошлади.   Агар 2012 йили «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага», «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари», «Соғлом оила — мустаҳкам оила» сингари йирик лойиҳаларда 120 минг нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этган бўлса, «Обод турмуш йили»да жами олтита йирик лойиҳани амалга оширишга киришдик.Улар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга қулай шароитлар яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, оилавий бизнесга инновацион технологияларни жорий этиш каби муҳим масалаларни қамраб олгани билан ҳам аҳамиятлидир. Бу йўналишдаги яна бир устувор вазифамиз, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, XXI аср — интеллектуал қадриятлар устувор бўлган, глобаллашув жараёнлари шиддатли тус олаётган ва жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб бораётган аср эканлигидан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг инновацион шаклига ўтиш жараёнига муносиб ҳисса қўшишдир.Ана шу талабдан келиб чиқиб, «Хотин-қизлар инновацион ривожланиш тарафдори», лойиҳасини амалга ошириш, «Кичик бизнес, тадбиркорлик ва инновацион технологиялар», «Замонавий юқори технология ва инновацияларни жалб қилиш — мамлакатни тубдан модернизациялаш ва иқтисодиётини диверсификациялаш» мавзуларида республика семинарлари, туркум давра суҳбатларини ўтказишга ҳозирлик кўраяпмиз. Жамиятда ҳурмат-эътибор қозонган хотин-қизларни вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотларига номзод сифатида кўрсатиладиган аёллар билан ишлашга йўналтирилган «Замонавий аёл — бунёдкор раҳбар» лойиҳаси ҳам жорий йилдаги муҳим вазифаларни бажаришга хизмат қилади, албатта. «Аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги иштирокини фаоллаштириш» мавзуида республика анжумани, ОАВда замонавий аёл – тадбиркор, фермер, интеллектуал мулк эгаси образини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган медиа-лойиҳа ҳам дастурий вазифаларимиз ижросини таъминлашга хизмат қилади.Ҳеч шубҳа йўқки, мазкур лойиҳалар «Обод турмуш йили» Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда фаол иштирокимизни таъминлашга хизмат қилади. 
“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме