00:01 24.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАРДАН ІАНДАЙ ХУЛОСАЛАР ЧИІАРИШ МУМКИН?
Фахриддин СОЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун нормалари синови юзасидан Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент даврида биринчи чоракка нисбатан аҳоли мурожаатлари сони икки баробарга ошгани, Бухорода 1230 та, Самарқанд вилоятида эса 1514 тага кўпайгани, шубҳасиз аҳоли фаоллиги билан боғлиқдир.
Маълумки, O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида тадбиркорлар давлат ва хўжалик бошқаруви тизимини демократлаштириш соҳасида белгиланган ислоҳотларнинг изчил ўтказилишидан бошқа соҳа эгаларига нисбатан кўпроқ манфаатдор экани ўз аксини топган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса давлат бошқаруви ва ахборот соҳаларидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, соҳага янгича ҳуқуқий механизмларни жорий этиш тақозо этилаётган эди.
Шу ўринда давлат ва хўжалик бошқаруви тизимини демократлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятида шаффофлик ҳамда ошкоралик бўлишига эришишнинг муҳим шартларидан бири бу ахборот эркинлиги масаласи эканини алоҳида таъкидлаш лозим.
Шу боис 2010 йил 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Юртбошимиз Ислом Каримов «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш таклифини билдирдилар. Маърузада «Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатини янада ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кўп жиҳатдан кучайтиради», дея алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси нормаларининг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши асосида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент жараёнида давлат органлари билан бирга жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этишлари талаб этилишини таъкидлаш жоиз. Чунки экспериментни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бу фуқаролардир. Зеро фуқаролар, сиёсий партиялар бу жараёнда қанчалик фаоллик кўрсатсалар жараён шунчалик жонланади.
Юқорида билдирилган вазифаларни бажариш билан бир қаторда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, эксперимент туфайли ана шу икки вилоятда давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида, бошқа ҳудудлар билан солиштирганда, бир босқич олдинга чиқиб олишга эришилди.Бир сўз билан айтганда, ушбу қонуннинг қабул қилиниши ва ҳаётимизга жорий этилиши фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувида кенг жамоатчилик, айниқса, сиёсий партияларни жалб қилишга, қолаверса, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари олдиндан кўра билиш ва таъсир этиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги ошиши, кенг жамоатчилигимизнинг давлат органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда асос бўлиб хизмат қилади. "XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 18 июль, 29 (505)-сон
Обсудить новость на Форуме