14:30 06.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ДАНҒАРАДА ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ
Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича туманда ўтган йили ва жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатлик гуруҳи раҳбари, туман ҳокими Шуҳратжон Абдусаломовнинг ҳисоботи эшитилди.
Унда қайд этилганидек, 2013 йилда туман иқтисодиётига 43,9 млрд сўм инвестиция киритилган бўлиб, шундан 4,2 млрд сўми тўғридан-тўғри инвестициялардир. Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган инвестициялар натижасида жами 3,4 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида жами 584 та янги иш ўрни яратилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш соҳасини ривожлантириш мақсадида жами 2,8 млрд сўм, шундан 1,6 млрд сўми ташаббускорларнинг ўз маблағи, 1,2 млрд сўми банк кредитлари ҳисобидан инвестициялар ўзлаштирилди ва 14 та лойиҳа амалга оширилиб, 71 та янги иш ўрни яратилди.
Ўтган йили туманда бўш турган 6 та объект инвестициявий мажбуриятлар асосида тадбиркорларга ноль қийматда берилди. Тадбиркорлар ишлатилмаётган 14 та бинода саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкил этди.
2014 йилнинг ўтган 4 ойида туман иқтисодиётига 6,1 млрд сўм инвестиция киритилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132 фоизни ташкил этади.
– Инвестиция сиёсатининг тўлақонли ижросини таъминлаш мақсадида туманда бу йил ҳам бир неча лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жами 17,7 млрд сўм инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган, – дейди Ш.Абдусаломов. – Жумладан, саноат салоҳиятини ошириш дастурига мувофиқ жами 1,5 млрд сўмлик, шундан 1,3 млрд сўми ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан, 0,2 млрд сўми банк кредитлари ҳисобидан инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 37 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Шу кунга қадар 15 та лойиҳа амалга оширилиб, 168 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Инвестиция дастури амалга оширилиши натижасида туманда тадбиркорлик субъектларига янада кўпроқ имтиёзлар ва енгилликлар берилди. Ҳозир туманда яна иккита хорижий корхона ташкил этилиши устида иш олиб борилмоқда. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар кўпайиши натижасида туманда 2014 йилнинг 4 ойи давомида 20 млн АҚШ долларидан ортиқ ҳажмда экспорт амалга оширилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, туман ҳокимлигида тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни “очиқ эшиклар” куни ташкил қилинган. Уларда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва назорат қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этади. Худди шу мақсадда чоршанба кунлари вилоят ҳокими томонидан селектор йиғилишлари ўтказилади.
Депутатлар туман ҳокими эътиборини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бозорбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга инвестиция киритишга қаратдилар.
Жумладан, жорий йилда маҳаллий тадбиркорларнинг 2,1 млрд. сўмдан ортиқ инвестицияларини жалб этган ҳолда замонавий ишлаб чиқариш технологияларини ўрнатишга доир 9 та лойиҳа амалга ошириш назарда тутилган.
Бироқ, тижорат банклари томонидан кредит ресурсларини беришдаги ортиқча қоғозбозликлар, гаров таъминотига доир муаммолар лойиҳаларни ўз муддатида амалга оширишга ҳалал бермоқда.
Йиғилишда депутатлар томонидан баён этилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш, ўз ишини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорларга банк кредитини расмийлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий кўмак бериш мақсадида туман ҳокимининг ойда бир маротаба амалий учрашув ташкил этиш борасидаги таклифлари туман ҳокимлиги томонидан маъқулланди.
Йиғилиш якунига кўра, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маблағларини кичик саноат корхоналарини барпо этиш орқали замонавий технологиялар асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга оид амалий таклифлари ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме