23:30 03.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Чинободда тарғибот кучайтирилмоқда
Истиқлолимизнинг 21 йиллигини муносиб кутиб олиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган тадбирда депутатлар, O’zLiDeP Юнусобод туман кенгаши аъзолари, тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашдилар. Сиҳатгоҳ ходимлари, ҳатто бу ерда хордиқ чиқараётган ва партия фаолиятига хайрихоҳ фуқароларнинг ҳам давра суҳбатида фаол қатнашгани мазкур БПТнинг аҳоли орасида либерал-демократик ғояларни тарғиб этиш учун барча имкониятлардан унумли фойдаланаётганидан далолат бериши мумкин. Давра суҳбатида O’zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши «Сиёсий таълим маркази» раҳбари Дилором Бобожонованинг мустақиллик мавзуига оид, O’zLiDeP Юнусобод туман кенгаши аппарат раҳбари Дилбар Зайнутдинованинг «БПТ фаолияти: натижа ва истиқболлар» мавзуидаги маърузалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.– Тадбирнинг жонли ўтганига асосий сабаб – уни ташкил этиш ташаббуси БПТ аъзоларининг ўзидан чиққанида, – деди биз билан суҳбатда БПТ раиси Абдували Носиров. – Ушбу ОАЖда меҳнат қилаётган 20 нафардан зиёд партия аъзолари бошланғич ташкилот партия негизи эканини яхши англашади. Уларнинг аксарияти олий маълумотли эканликлари, касб тақозоси боис халқнинг турли қатлам вакиллари билан ҳар куни бевосита мулоқот қилишлари, уларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга рағбат уйғотмоқда. Айниқса, жойлардаги муаммоларни БПТ аъзолари билан, демакки, партиянинг қонуний имкониятлари орқали ҳал этиш мумкинлиги уларни янада қизғинроқ иш олиб бориш, фаолият самарадорлигини кучайтиришга ундаяпти.Тадбирда алоҳида таъкидланганидек, истиқлол йиллари Юртбошимиз раҳнамолигида улкан ютуқларни қўлга киритдик. Эртамизнинг янада фаровон бўлиши учун эса эришилган ютуқлар билан қаноатланмай, янада янги марралар сари интилиш давр талабига айланмоқда. Бу борада сиёсий партиялар, айниқса, O’zLiDeP иқтисодиётимиз таянчи, ислоҳотлар суянчига айланган қатлам манфаатини ҳимоя қилаётган сиёсий куч сифатида олдинги қаторда бўлиши лозим. Бундай фаолият эса энг аввало, БПТлардан бошланиши лозим.Тадбир якунида партиянинг янги аъзоларига гувоҳномалар топширилди. Партиявий тадбирнинг куй ва қўшиқлардан иборат концерт дастурига уланиб кетгани эса «Чинобод сиҳатгоҳи» ОАЖ қошидаги бошланғич партия ташкилотининг дам олувчиларга тайёрлаган байрам совғаси сифатида қабул қилинди.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |