01:15 22.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЧОРА-ТАДБИРЛАР САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

2012 йил 15 январь куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган амалий мулоқот бўлиб ўтди. Амалий мулоқотда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, фракция аъзолари, партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, БПТ раислари, партия электорати ҳисобланган тадбиркорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.Тадбирнинг мақсади юқорида қайд этиб ўтилган қонун лойиҳасини муҳокама этиш, тадбиркорлик ва фермерликка берилаётган имкониятларни янада кенгайтириш, партиянинг дастурий вазифаларини муваффақиятли амалга оширишга кўмаклашувчи аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни партия фракциясига тақдим этишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4354-сонли Фармонининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган. Тадбир иштирокчилари томонидан мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини белгилайдиган мустаҳкам қонунчилик базаси ҳамда ўрта синф мулкдорларини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ўсишининг энг муҳим омили сифатида қулай ишбилармонлик муҳитини янада кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишининг ишончли ҳуқуқий кафолатлари яратилганлиги қайд этилди.  Мазкур амалий мулоқотда давлат ва назорат идораларининг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига аралашувини кескин камайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий эркинлиги ва ҳуқуқларини сезиларли равишда кенгайтириш бўйича қабул қилинган чораларнинг самарасини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган қатор муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилди.  Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг давлат, солиқ ва назорат идоралари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларини аниқ белгилаб берадиган маъмурий регламентни тўлиқ ишлаб чиқиш, назорат идораларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувини чеклаш масалалари муҳим аҳамиятга эга.Қонун лойиҳаси бўйича Солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тўхталиб ўтар экан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори С.Боймуродов лойиҳада юридик шахслар учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлмаган санкцияларни бекор қилиш, айни пайтда такрорий қонунбузарликка йўл қўйган хўжалик субъектларининг мансабдор шахсларининг маъмурий жавобгарлигини икки баробарга ошириш кўзда тутилаётганлигини қайд этиб ўтди. Мулоқотда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Миразимова Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 51, 112-моддаларига божхона назорати муддатини уч йил билан чекловчи, шунингдек товарлар божхона назоратидан ўтказилгандан бир йил кейин, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблашни тақиқловчи нормалар киритилиши ҳам мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилишини эътироф этди.  Партия аъзоси, “Стем Қурилиш” хусусий корхонаси раҳбари И.Ахмедов мазкур қонунга мувофиқ қонунчиликни бузганлик учун бутун ташкилот эмас, балки аниқ айбдор мансабдор шахслар жавобгар бўлишлиги ва бу тадбиркорлик субъектларига мансабдор шахслар айби туфайли жарима шаклидаги ортиқча сарф-харажатлардан халос бўлиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беришлигини таъкидлаб ўтди.  Тадбирда иштирокчиларининг фикрича, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш жараёнларининг муваффақияти тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принципига кўра тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш билан бевосита боғлиқ бўлиб, унга мувофиқ, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бўлмайдиган барча зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлар фойдасига талқин этилади. O’zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Н.Алимовнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Президентимиз Концепциясида қайд этилганидек, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турлари аниқ белгиланишини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашга хизмат қилади.   Амалий мулоқот якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме