05:00 09.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ БЕЛГИЛАНДИ

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида партиянинг Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгашининг 2013 йилдаги ва 2014 йил биринчи чораги фаолияти якунлари таҳлил этилиб, жорий йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.
– Ўтган йили партия лойиҳаларида иштирок этган 200 нафарга яқин хотин-қиз ва ёшларга жами 200 миллион сўмга яқин имтиёзли кредитлар ажратилишига, таълим муассасалари битирувчиларидан 20 нафарига 49 миллион сўм миқдорида микрокредитлар берилишига эришилди, – деди O`zLiDeP шаҳар Кенгаши раиси Фармон Очилов. – Партия электорати вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш, сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда 50 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиб, уларда партия электоратининг 25 мингдан ортиқ вакиллари қамраб олинди.
Шу билан бирга, йиғилишда ҳали вилоят ва туман кенгашлари мавжуд барча имкониятлардан тўла фойдалана олмаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, тадбиркорлар ва фермерлар орасида амалга оширилаётган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш лозимлиги, вилоятда тадбиркорлар дуч келаётган муоммоларни бартараф этишда қатъятли бўлиш лозимлиги таъкидланди.
Вилоятда фаолият юритаётган 20 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари сафига 2013 йил якунлари бўйича яна икки мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари қўшилганлиги баробарида, мингга яқини ўз фаолиятини тугатганлигига партия кенгаши ва депутатлик гуруҳларининг алоҳида эътибори талаб қилиниши лозимлиги қайд этилди.
Йиғилишда 2014 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан ҳаракат дастури ва чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан кенгаш қарори қабул қилинди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме