19:45 28.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЧИНОЗДА ЎҚУВ СЕМИНАР

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан Чиноз туманида Президентимизнинг Конституциянинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги  “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш - бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.Бўриев Президентимиз маърузасини ўқиб эшиттириш билан бирга O’zLiDeP Чиноз туман Кенгаши томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устивор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди. O’zLiDeP Чиноз туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари П.Тожиқулов эса Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор, фармойиш ва қонунларнинг мазмун-моҳиятини ёшларимизга етказишнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, O’zLiDePнинг турли лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар берди. Ўқув-семинарда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Ёшларнинг ўзи бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Жумладан, O’zLiDeP Ёшлар қаноти фаоли Иброҳим Туропов юртимизда оилаларга, айниқса, ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапириб: “Президентимиз ўз маърузасида ёш оилаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш каби ўта муҳим масалалар диққат марказида бўлишини айтиб ўтди. Бу эса ҳукуматимиз биз ёшларга чексиз ғамхўрлик қилаётганидан далолатдир”, – деди.Ўқув-семинарда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари  депутатлари,  бошланғич партия ташкилотлари раислари ва талаба ёшлар иштирок этди.Ўзаро мулоқот руҳида ўтган ўқув-семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган яна кўплаб масалалар юзасидан фикр алмашди. 
O’zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме