10:00 23.08.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан


O’zLiDeP Хоразм вилояти Янгиариқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Таган” қишлоғи Янгиариқ маиший-хизмат кўрсатиш коллежи биносида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб “Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан” шиори остида ва мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Палаталарининг қўшма йиғилишидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасининг мазмун моҳиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “ОАВ- ҳар ким ўзининг фикр ва ғояларини эркин ифодалайдиган майдон” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда 36 нафар тадбиркор аёл, партия фаоллари, уй бекалари коллеж ўқитувчилари ва талабалари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан Янгираиқ туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Малрахимова “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” да фуқаролик жамияти институларини шакллакнтириш ва ривожлантиришда ОАВларнинг ва O’zLiDeP “Аёллар қаноти” нинг ўрни ва роли” мавзусида маъруза қилиб, O’zLiDeP ва ОАВ лар фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш борасида ўз фикрларини билдирди.
Шундан сўнг, “Янгиариқ овози” газетаси бош муҳаррири Ж.Юсупов “ОАВ ҳар ким ўзининг фикр ва ғояларини эркин ифодалайдиган майдон” мавзусида маъруза қилиб, ОАВ нинг бугунги кунда олиб борилаётган иш фаоллиги, партиянинг ҳамкорлиги, Концепциясидан келиб чиқиб, журналист олдидаги вазифаларни айтиб ўтди.

Шунингдек, Хоразм вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Р.Машарипова “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясининг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўналишининг мазмун моҳияти” тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Тадбирда журналистлар саволларга тегишли жавоблар бериб ўтдилар, ҳамда таклиф ва тегишли тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида партияга янги қабул қилинган ёш хотин-қизларга партияга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме