03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бухоро туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши
2012 йилнинг 14 июль куни Бухоро туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. O`zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ аъзолари, туман ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат 37 киши иштирок этган мазкур тадбир туманда давлат инвестиция дастурининг бажарилиши борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи А.Очиловнинг ҳисоботи эшитилди.
Туман кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Ў.Раҳматовнинг таъкидлашича, инвестицияларнинг тўғридан тўғри жалб қилинишини кенгайтириш, унинг натижасида аҳоли бандлиги, фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланишига олиб келади.Мансабдор шахс депутатлари олдида хисобот берар экан, айни пайтда туманда хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналарнинг 9 таси фаолият кўрсатиб келаётганлиги, ушбу корхоналарда 350 нафар ходим иш билан бандлиги, жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу корхоналар томонидан 3749,7 млн сўмлик иш ва хизматлар яратилган. Импорт ўрнини босувчи истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиириш дастури бўйича ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 136 та кичик корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари таҳлил қилиниб, истиқбол кўрсатгичлари белгиланиб, унинг ижроси назоратга олинди.Шунингдек, мазкур масала юзасидан сўзга чиққан туман ҳокими Х.Равшанов туманда мавжуд корхоналардаги муаммолар хусусида тўхталиб ўтди. Жумладан, мавжуд хорижий корхоналар фаолияти доимий таҳлил қилинмаганлиги, уларнинг муаммоларини ечишда ўз вақтида ёрдам берилмаганлиги натижасида тумандаги битта қўшма корхона бошқа ҳудудга кўчириб кетилганлиги тўғрисида гапириб ўтди ва бу борада туман кенгаши депутатларининг ёрдамига муҳтожлик борлиги таъкидлаб ўтди. Йиғилиш якунида Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди ва унга асосан ушбу масала туман кенгаши депуталарининг фаол иштирок этиши белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме