03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Бухоро давлат университети қошидаги 4-сон академик лицейи талабаси Мустафоев Жасур Махмудович

 Мен ЎзЛиДеП томонидан иқтидорли ва тадбиркорликка қизиқиши бор академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида ташкил этилаётган “Ишбилармон талаба” лойиҳаси ўтказилаётганини эшитиб, дарҳол иштирок этишга қарор қилдим. Лойиҳада ўзимнинг енгил автомобилларни амортизацион мосламалар ёрдамида фронтал зарбага бардошини ошириш борасидаги инновацион ғоям билан иштирок этиб, вилоят босқичи ғолибига айландим. Шу билан бирга мазкур лойиҳанинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритдим. Кўрик-танловда мазкур инновацион лойиҳамни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича Ҳакамлар ҳайъатидан керакли таклифларни олиб, ҳозирда уни янада такомиллаштириш ва уни амалга ошириш бўйича ишлар олиб бормоқдаман. Бу борада эса ЎзЛиДеПнинг “Ёшлар қаноти” яқиндан кўмак бераяпти.Партиявий лойиҳалар орқали биз ёшлар замонавий иқтисодий билимларни эгаллалламоқдамиз, тадбиркорликка оид янги қабул қилинган қонунларни ўрганиш имкониятига эга бўлдик.   ЎзЛиДеП ёшларнинг ишончли партияси ва доимо янгиликка интилувчи ёшларни қўллаб-қувватловчи чинакам қанотдир.


Бухоро давлат университети қошидаги 4-сон академик лицейи талабаси
 Мустафоев Жасур Махмудович

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме