20:16 11.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бугун бутун мамлакатимиз Ўзбекистон ҳаётида энг муҳим аҳамиятга эга бўлган давлатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигини кенг нишонламоқда
Бугун бутун мамлакатимиз Ўзбекистон ҳаётида энг муҳим аҳамиятга эга бўлган давлатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигини кенг нишонламоқда. Юртбошимиз ушбу сана муносабати билан тантанали йиғилишда таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги жадал ривожи Конституциянинг улкан салоҳиятидан далолат беради, унда мустаҳкамланган тамойил, меъёрларнинг чуқур ўйланганлиги, изчиллиги ва ҳаётийлигини тасдиқлайди. Мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро, халқимиз ҳаётидаги ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг тараққиёт ва юксалиш сари далил одимлари, Конституция меъёрлари ва талабларига сўзсиз риоя этилишининг натижасидир. Ўзбекистонда ҳар томонлама асосланган тузилмавий ўзгаришлар мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фаол инвестицион сиёсат, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ва диверсификациялаш дастурлари, экспортга йўналтирилган янги корхоналарни ташкил этиш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш иқтисодиётни барқарор ва мутаносиб ривожлантиришга кўмаклашади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг ташқи сиёсат йўналишининг ҳам асосидир. Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилларида дунёда кенг эътироф этилган ва мамлакатимиз мавқеини халқаро ҳамжамиятда мустаҳкамлаган ҳамда миллий манфаатларга асосланган ташқи сиёсат шаклланди. Хулоса ўрнида таъкидламоқчиманки, мамлакатимиз Конституцияси кунини нишонлашнинг фарқли ва характерли жиҳатларидан бири бу Ватанимизнинг стратегик мақсадларини амалга оширишга кўмаклашадиган республикамизни янада ривожлантиришдаги муҳим йўналишларни белгилашдан иборат. Шу ўринда келгуси йилни «Обод турмуш йили» деб эълон қилиниши шубҳасиз мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш имконини беради.
Обсудить новость на Форуме