12:45 18.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Бугун биз 2013 йилга мўлжалланган Давлат бюджетининг лойиҳасини муҳокама қилдик

Бугун биз 2013 йилга мўлжалланган Давлат бюджетининг лойиҳасини муҳокама қилдик.
Ушбу ҳужжатнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у давлатимизнинг келгуси йилдаги ривожланишини яққол тасаввур этиш учун улкан имконият беради.
2013 йилги бюджет ва солиқ сиёсатида иқтисодиётимизни модернизация қилишни рағбатлантириш, хўжалик юритувчи субъектларни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини пасайтириб бориш, инвестиция муҳитини яхшилаш асосида макроиқтисодий ўсишни таъминлашга ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Жаҳонда юз бераётган молиявий-иқтисодий инқироз натижасида дунёнинг кўпгина давлатларида, шу жумладан ривожланган мамлакатларда юзага келаётган бюджет тақчиллигининг ошиб бориши муаммоларига қарамасдан, Ўзбекистон Республикасида охирги йиллар мобайнида Давлат бюджети профицит билан ижро этилиши Республикамизда олиб борилётган оқилона солиқ-бюджет сиёсатининг самарасидир ва бу ўз навбатида мамлакатимиз нуфузи янада мустаҳкамланишига асослангандир.
Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, солиқ қарзини ундиришни соддалаштириш, солиқ тўловчилар билан назорат қилувчи органлар мулоқотини кескин камайтириш, ортиқча харажатларни олдини олиш ҳамда ундирилаётган солиқ қарзларини 99,8 фоизи пул маблағлари ҳисобидан олинаётганлигини инобатга олиб, 2013 йил бюджет-солиқ сиёсати концепциясида юридик шахслар бўйича солиқ қарзи энг кам иш ҳақини 20 баробаригача ва жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 5 баробаригача бўлган ҳолларда ундирувни мол-мулкига қаратишда судга мурожаат этмасдан амалга оширишни жорий этиш назарда тутилмоқда.
Кичик бизнесни улуши 2013 йилда ялпи ички маҳсулотда қарийб 56 фоиз, хизмат кўрсатиш улуши 53 фоиз қилиб белгиланмоқда. Яратилган шарт-шароитлар ҳисобига бу тармоқлар бозор муносабатларига тез мослашиб олишига ва истеъмол бозорига ўз таъсирини ижобий кўрсатмоқда.
2013 йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг ошириб борилиши, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга катта ҳисса қўшишини ва бу бизнинг партиямиз электоратининг манфаатларига мос келишини эътироф этиш лозим.
Шу билан бирга муҳокамалар давомида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада демократлаштириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини доимо молиявий қўллаб-қувватланаётганлигига ва бу йўналишга ажратилаётган маблағларнинг йилдан йилга ошаётганлигига ўрғу берилди.
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме