13:47 11.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бу буюк ватанда инсон улуғ, хотира - муқаддас
Кекса авлод вакиллари учун муносиб турмуш шароити яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу мамлакатимизда нафақат давлат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам муқаддас бурчига айланди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими ташаббуси билан O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати М.Акрамова бошчилигида 8 май куни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани “Дўстлик” маҳалласида уруш ва меҳнат фахрийлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол ва фидоий вакиллари иштирокида икки авлод вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қундуз Миркаримова, Тўхта Рихсиметовалар ҳам иштирок этиб, Хотира ва қадрлаш - халқимизнинг асрий қадрятлари, улуғ фазилатларидан, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги, эркин ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида эканлиги ҳақида гапирдилар. Тадбир якунида уруш ва меҳнат фахрийлари бўлган 30 нафар иштирокчига эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, худди шундай тадбирлар O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати М.Акрамова бошчилигида Ҳамза туманидаги “Машинасозлар”, “Ш.Рашидов”, “Мустақиллик”, “Истиқлол”, “Махмур”, “М.Улуғбек”, “Умид”, маҳаллаларида ҳам ўтказилди.
9-май куни республика “Нуроний” Жамғармаси уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ташкил этилган тадбирда эса 270 нафар фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.
Обсудить новость на Форуме