21:30 12.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бошланғич ташкилот – партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятни такомиллаштириш
2012 йил 23 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари ва партия фаоллари иштирокида Бекобод туманида махсус ташкилий-партиявий акция доирасида “Бошланғич ташкилот – партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятни такомиллаштириш”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.“O`zLiDeP Бекобод тумани Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари фаолияти юзасидан таҳлилий хулосалар ва уни тубдан яхшилашга қаратилган долзарб вазифалар” мавзуида ўтган тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва туманлари Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Бекобод туманида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермерлар иштирок этишди.Тадбирда таъкидланганидек, партиявий ғоя ва мақсадларнинг бевосита жойларга етиб бориши ҳамда электорат билан ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишида асосий бўғин - партия пойдевори ҳисобланмиш бошланғич партия ташкилотлари фаолияти муҳим ўрин тутади. Айни пайтда, партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида бошланғич партия ташкилотлари ишини замон талаблари даражасида йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Бу борада O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан 2011 йилнинг август ойи мобайнида “Бошланғич ташкилот - партия асоси: имкониятлар таҳлили ва фаолиятини такомиллаштириш” номли махсус ташкилий-партиявий акция ўтказиб келинмоқда. Жойлардаги БПТлар фаолияти, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни чуқур таҳлил қилишга қаратилган ушбу тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мазкур акция доирасидаги тадбирларнинг биринчи босқичида ташкилий масалаларга асосий эътибор қаратилди. Жумладан, республикамизнинг барча ҳудудларидаги БПТ фаолияти чуқур ўрганилди ва тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди. Шунингдек, партия аъзоларининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Иккинчи босқич эса қуйи бўғин фаолиятида муҳим омил бўлган БПТ етакчиларини танлаш, кадрлар заҳираси ҳамда иш юритиш тизимини такомиллаштириш масалаларини қамраб олади. Ушбу босқичда бошланғич ташкилотлар, уларнинг раислари билан мунтазам ва узвий алоқани йўлга қўйиш, БПТ фаоллари орасидан муносиб номзодларни O’zLiDeP кадрлар захирасига киритиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан Бошланғич партия ташкилотларига бириктирилиши бўйича партиявий кўрсатма ишлаб чиқилди ва депутатлар соҳалар бўйича БПТга бириктирилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари ўз электорати билан доимий алоқани ўрнатиши, уларнинг муаммо ва камчиликларидан бохабар бўлиб боришини йўлга қўйиш ҳамда бошланғич партия ташкилотлари аҳолининг турли қатлам вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ифодаловчи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича юқори партия ташкилотига ҳамда ўзига бириктирилган депутатга доимий тарзда тақдим этиб борилган таҳлилий материал ва таклифларнинг мақбуллари депутатлик гуруҳлари муҳокамасига киритилиши назарда тутилган. Ҳозирда Республика миқёсида 175 мингдан ортиқ аъзоларни қамраб олган 7713та O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлса, шундан 11418 аъзога эга 585та БПТ O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгашига тўғри келади. Улар қаторида 451 нафар аъзони ўзида бирлаштирган 28та бошланғич партия ташкилотлари мазкур туманда ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Мазкур БПТ ёрдамида жойларда аҳолини сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий маданиятини, маънавий савиясини юксалтириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш борасида қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.Айни пайтда O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари раҳбарларига партиявий ишни ўргатиш, жумладан, партиядан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда электорат вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кундалик муаммоларини ечиш билан боғлиқ ташкилий-партиявий ишларни янада кучайтириш ва самарали ташкил этиш учун минтақавий махсус ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.Таъкидландики, ушбу ўқувлар ўз навбатида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини, ғоя ва мафкурасининг туб моҳиятини атрофлича тушунган, уларга ишонган ва тўла қўллаб-қувватлайдиган, бир жон бир тан бўлиб ҳаракат қиладиган фидойи, жонкуяр ва садоқатли аъзоларни кўпайтиришга хизмат қилади. Тадбир доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари Бекобод металлургия комбинатида олиб борилаётган ишлар, жумладан, сармояларнинг жалб этилиши ва яратилган инвестиция муҳити билан кенг танишишди.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме